26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Умумий ўтмиш, умумий келажак

Президент телерадиомажмуаси ўзининг Youtube каналида «Президент билан жаҳонга нигоҳ» тўпламига кирган «Астана – Минск: Умумий ўтмиш, умумий келажак» ҳужжатли фильмини эълон қилди.

Унда Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи, ушбу мамлакат Раҳбари Александр Лукашенко билан учрашуви, икки томонлама сиёсий ва иқтисодий манфаатлар, шунингдек, иқтисодиёт, молия, экология, илм-фан, қишлоқ хўжалиги, маданият, таълим, спорт ҳамда бошқа соҳаларда тобора мустаҳкамланиб бораётган кўп қиррали ўзаро манфаатли алоқалар ҳақидаги лавҳалар намойиш этилди. 

Шунингдек, ҳужжатли фильмда Қозоғистон ва Беларуснинг БМТ, ШҲТ, МДҲ ҳамда бошқа қатор халқаро тузилмалар доирасида мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаётгани, бу мамлакатларимизга муҳим муаммоларни муҳокама қилиш, баҳсли масалаларни ҳал этишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш, турли соҳаларда мавжуд салоҳиятларни ривожлантириш имконини бераётгани айтилади.

Элбоши Беларусь раҳбари билан ўтган йилнинг ноябрь ойида, Қозоғистон ва Беларусь давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги арафасида учрашган эди. 

Минтақавий ва умумбашарий хавфсизликка, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга дахлдор кўпгина масалалар юзасидан ўхшаш нуқтаи назарга эга бу икки давлат раҳбари муҳим ҳужжатларни имзолаб, Қўшма Баёнот қабул қилишди. 

Ҳужжатли лавҳада Давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқотлари дўстона ва самарали мазмун-моҳиятга эга эканлиги, икки томонлама муносабатларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашаётгани ва бу минтақавий барқарорликни янада мустаҳкамлашнинг, Қозоғистон – Беларусь ҳамкорлиги салоҳиятини намоён этиш ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлашнинг кафолати экани қайд этилади. 

bnews.kz материаллари асосида, 2018-01-09, 00:00
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.