26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбоши вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисобот учрашувларини ўтказиш тартибини ўзгартирди

“Марказий ижро органлари раҳбарлари, ҳокимлар, миллий олий ўқув юртлари ректорларининг аҳолига ҳисобот бериш учрашувларини ўтказиш тўғрисида” Фармонга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритишга қарор қиламан”. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг гапидан иқтибос келтиради ҚазТАГ.

Аниқроқ қилиб айтганда, 1- ва 5-бандлар янги таҳрирда эълон қилинган.

“Марказий ижро органларининг (Қозоғистон Республикаси Мудофаа, Ташқи ишлар, Мудофаа ва аэрокосмос саноати вазирликларидан ташқари) раҳбарлари йил сайин иккинчи чорак ичида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ваколатли органнинг розилиги билан, республика телеканалида жонли эфир ва ҳудудлар билан телеконференция уюштирган ҳолда аҳоли олдида ҳисобот учрашувларини ўтказсин, улар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, стратегик режаларнинг долзарб кўрсаткичларига эришиш ва тегишли соҳаларни ривожлантиришга доир вазифалардан хабардор қилишсин”, дейилган янги таҳрирдаги 1-бандда.

5-банд марказий ва маҳаллий ижро органларига тегишли 2та бандчадан иборат.

“Ҳисобот учрашувлари ўтишидан бир ой аввал марказий ва минтақавий босма оммавий ахборот воситаларида, расмий интернет-ресурсларда ва “электрон ҳукумат”нинг веб-порталида, шу жумладан интернет-порталда ҳисобот учрашувларини ўтказиш жадвалларини ва аҳолининг савол ҳамда таклифларини йўллаш усуллари ҳақидаги ахборот эълон қилинсин”, дейилади 5-банднинг 1-бандчасида.

Шунингдек, фармонга қўшимча 5-1 банд илова қўшилди:

Марказий ижро органларининг раҳбарлари ҳисобот учрашувлари якунланганидан сўнг ўн кун кечиктирмай ўтказилган ҳисобот учрашувларининг натижалари бўйича оммавий ахборот воситалари учун Марказий коммуникациялар хизматида брифинг ўтказсин”, дейилган унда.

Фармон илк расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

ҚазТАГ маълумотлари асосида тайёрланди, 2018-01-12, 18:59
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.