26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди

Жанубий Қозоғистон вилоятида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлди. Минтақа раҳбари Ж. Туймебаев раислигида ўтган мажлисда ҳудуддаги сув омборларининг бугунги аҳволи муҳокама қилиниб, баҳорги тошқинларнинг олдини олиш чоралари кўриб чиқилди. 

Вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи Н. Дербисовнинг таъкидлашича, вилоят ҳудудида ҳаммаси бўлиб 43та сув омбори бор. Улардан 20таси республика, 18таси вилоят ва туман тасарруфида, 5таси хусусий. 

– Сув омборларининг 90 фоизи 1941-1990 йиллар оралиғида қурилиб, фойдаланишга топширилган. Яъни, уларнинг аксарияти 25 ва 80 йил оралиғида муттасил фойдаланиб келинади. 2017 йилги октябрь-ноябрь ойларида вилоят ҳудудида жойлашган барча сув омборларидаги аҳволни аниқлаш мақсадида вилоятдаги мутасадди муассасалар вакилларидан иборат комиссия махсус тадқиқотлар олиб борди, – деди 

Н. Дербисов.

У сув омборлари ёритиш, алоқа воситалари, махсус кузатиш ва видеоназорат ускуналари билан таъминланиши кераклигини таъкидлади.

Йиғилишни якунлаган минтақа раҳбари сув омборларидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман, шаҳар ҳокимлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

– Кўкламги сув тошқинларига кўпинча омборлардаги моддий-техникавий носозликлар сабаб бўлади. Улардаги бугунги аҳволни инобатга олган ҳолда, минтақамиздаги 43та сув омборида хавфсизлик чораларини кучайтиришни топшираман. Махсус комиссия аниқлаган камчиликлар тўлиқ бартараф этилиб, тегишли қурол-мосламалар билан таъминланиши керак. Бу борада масъул ташкилотлар раҳбарлари туман ва шаҳар ҳокимлари билан узвий алоқада ишлаши зарур, – деди Жансейит Қансейитули.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-01-17, 22:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.