26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
АСТАНА – ВАШИНГТОН: ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ДАВРИ

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев  АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Давлат раҳбарини Вашингтон шаҳрида кутиб олиш маросими якунлангач, Элбоши Оқ уй меҳмонлари китобида дастхат қолдирди. 

Шундан сўнг, Қозоғистон ва АҚШ Президентлари учрашиб, икки томонлама алоқалар ва кун тартибидаги долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилишди.

Дональд Трамп расмий сафар доирасида Америкага ташриф буюргани учун Нурсултан Назарбаевга миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон ва АҚШ орасида вужудга келган муносабатларга юқори баҳо берди.

– Сизнинг ташрифингиздан мамнунман. Америка халқининг Сизга ҳурмати баланд. Икки мамлакат орасидаги алоқалар яхши йўлга қўйилган. Ҳозир Қозоғистоннинг ҳам аҳволи яхши. Сизни қабул қилиш – биз учун юксак мартаба. Элингиз учун Сиз ҳақиқатан катта ишлар қилдингиз, – деди АҚШ Президенти.

Нурсултан Назарбаев расмий сафарга таклиф қилгани учун Д. Трампга ташаккур айтиб, уни АҚШ Президентлигига сайланганига бир йил тўлиши билан қутлади.

– 26 йил давомида Қозоғистон АҚШ билан дўстона муносабатларга содиқ қолмоқда. Бугунги сафар ана шу муносабатларнинг далили ҳисобланади, – деди Давлат раҳбари.

Олий даражали учрашув сўнгида Нурсултан Назарбаев икки томонлама сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликнинг янада ривожланишига ишонч билдирди.

Дональд Трамп билан учрашувдан сўнг Давлат раҳбари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

– Менинг сафарим натижасида Қозоғистон – Америка муносабатларини кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик даражасига кўтариш ҳақида қарор чиқаришимизга ишонаман. Шу муносабат билан биз бугун Астана ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги даврини бошлаб берадиган сиёсий баённома қабул қилдик, – деди унда Қозоғистон Президенти.

Элбоши халқаро хавфсизликни кучайтириб, ҳозирги замон таҳдидлари ва хавф-хатарларни биргаликда бартараф этиш йўлида Астана ва Вашингтон икки томонлама ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

– Қозоғистонга АҚШнинг йирик нефть компаниялари 50 миллиард доллар сармоя қуйди. Бугун биз америкалик йирик бизнес вакиллари билан давра суҳбатида қатнашамиз. Унда 7,5 миллиард доллардан зиёд қийматга эга 20дан кўпроқ шартнома имзоланади. Шунингдек, мамлакатимизда АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб йўлга қўйилган. Шунга муносиб жавоб олишдан умидвормиз, – деди Давлат раҳбари.

Брифингда Н. Назарбаев АҚШ иқтисодиётининг ривожланиши, ядро қуролини тарқатмаслик, хавфсизликни кучайтириш, Афғонистон муаммоси ҳақида гапирди.

Брифинг охирида Дональд Трамп Қозоғистонни ривожлантириш ва юксалтиришда Нурсултан Назарбаевнинг ҳиссасини яна бир бор эътироф этди.

– Мен Сизнинг кучли раҳбарлигингиз натижасида Қозоғистон халқи эришган муваффақиятларни кўриш ниятидаман. Биз Қозоғистоннинг келажаги ёрқин бўлишини, мустақил эл сифатида гуллаб-яшнашини хоҳлаймиз, – деди Дональд Трамп. 

Kazpravda.kz маълумотлари асосида тайёрланди, 2018-01-17, 22:47
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.