26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўқувчи ҳам ҳоким бўла олади. Фақат икки кун!

“Ёш давлат хизматчиси” лойиҳаси бўйича келажакда ҳоким бўламан, эл бошқараман, деган мактаб ўқувчилари Шимкент шаҳар ҳокимлигининг иши билан танишиб, бир кун мобайнида ҳокимдан тортиб, унинг ўринбосарларигача ёнида ёрдамчи бўлиб юриш ҳуқуқига эга.

Мана шундай қилиб, улар давлат хизматининг сир-асрорларини болалигиданоқ эгаллаб, эл-юртнинг ташвишини қилиш қанчалик қийин эканлигини сезиб ўсишади. 

– Давлат хизматчиларининг иши осон эмас. Ёшларнинг ҳокимликдаги аниқ ишлар билан яқиндан танишишини хоҳлайман. Кейин улар дўстлари ва яқинларига ҳокимликнинг ўз кўзлари билан кўрган ишлари ҳақида гапириб беришса, – дейди шаҳар ҳокими Н. Сауранбаев.

Ушбу лойиҳада қатнашаётган ўқувчилар ҳозирча шаҳар ҳокими билан суратга тушишни орзу қилмоқдалар.

Айтганча, бир ўқувчи шаҳар ҳокимининг қошидан бир қарич ҳам узоқлашишмайди. “Ҳоким қандай бўлиши кераклигини ўрганяпман”, – дейди у. Қолган ўқувчилар ҳокимнинг ўринбосарларидан ўрганишмоқда. 

Кўпинча халқимиз “болам раҳбар бўлади”, деган мақсадни олдига қўяди. Ҳоким бўлишга қизиқадиган ўқувчиларнинг ҳам ушбу лойиҳаси ўша қизиқувчанликдан туғилган бўлса ажаб эмас. 

Айтганча, давлат хизмати сир-асрорларини билиш, давлат хизматчисининг жамиятдаги ролини оширишда бундай лойиҳаларнинг наф бериши турган гап.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-01-25, 10:04
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.