26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Рақамлаштириш иқтисодиётни ҳаракатга келтиради

Нурсултан Назарбаев Бош вазир ўринбосари Асқар Жумағалиевни қабул қилди.

Учрашувда Элбошига «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурининг ҳамда илгари белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан кўрилаётган чоралар маълум қилинди. 

– Рақамлаштириш туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти 30 фоизга ўсиши керак, бу 2 трлн. тенгени ташкил этади, – деди Қозоғистон Президенти.

Нурсултан Назарбаев Қозоғистонда тўпланган тажриба ва ваколатни сақлаб қолиш учун рақамлаштириш соҳасидаги давлат буюртмаларини амалга ошириш масалаларини ҳал этишда мамлакат бизнесининг иштироки зарурлигини таъкидлади. 

– Рақамлаштириш дастури тасдиқланди, бунинг учун давлат томонидан катта маблағ ажратилмоқда, улардан самарали фойдаланиш керак.

Асқар Жумағалиев Қозоғистон Президентини «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурининг бажарилишидан келиб чиқадиган натижалар билан таништирди. 

– Кончилик саноатига рақамлаштиришни татбиқ этиш туфайли маҳсулот таннархи пасаяди, қазиб олиш ортади. Шунингдек, биз электрон тижорат соҳасида 200та янги иш ўрни очишни режалаштиряпмиз. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, солиқ ва бож хизматларини рақамлаштиришдан давлат хазинасига 100 млрд. тенгедан зиёд маблағ тушади, – деди Бош вазир ўринбосари.

Учрашув ниҳоясида Давлат раҳбари «Глобаллашув давридаги рақамли кун тартиби» мавзусидаги халқаро форумга тайёргарлик ҳақидаги ҳисоботни тинглаб, қатор аниқ топшириқлар берди.

Аkorda.kz маълумотлари асосида, 2018-01-26, 19:10
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.