26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда Литванинг фахрий консулхонаси очилди

Литва Республикасининг Шимкентдаги фахрий консули этиб Мамадиёр Қадирбеков тайинланди. Дипломатия ваколатхонаси очилишидан мақсад – икки томонлама амалий алоқаларни яхшилаш ва иқтисодий ҳамда маданий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. 

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ваколатхона очилиши арафасида Литванинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Витаутас Наудужас билан учрашди.

Учрашувда икки тараф иқтисодий алоқаларни янда ривожлантириш ва туризм соҳасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди. 

Вилоят ҳокими азиз меҳмонларга минтақанинг иқтисодий ва сармоявий имкониятлари ҳамда транзит аҳволи ҳақида гапириб, Қозоғистон ва Литва Республикаси ўртасида самарали ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганини етказди.

– Жанубий Қозоғистон вилояти – агросаноат минтақаси ҳисобланади. Бизнинг ўлкада қулай сармоявий иқлим яратилган, шунингдек, бизнесни рағбатлантириш ва ривожлантиришнинг тегишли механизмлар кўзда тутилган. Минтақамизда 11та индустриявий ва 1та иқтисодий минтақа мавжуд. Уларда хориж сармоядорларига турли имтиёзлар яратиб берилган. Бу икки халқ орасидаги товар айланмасини кенгайтириб, сармоявий лойиҳаларнинг кўпайишига сабаб бўлиши сўзсиз, – деди ҳоким. 

Дипломатия ваколатхонаси икки томонлама ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришни режалаштираётганини тилга олган Витатус Наудужас литвалик тадбиркорларнинг Жанубий Қозоғистон вилояти мутахассислари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қарор қилганларини айтди. Уларни минтақадаги аграр шўъбанинг ривожланиши, аниқроғи, гўштни қайта ишлаш қизиқтираётган экан. 

Икки кунлик хизмат сафари давомида Балтиқбўйидан келган делегатлар индустриявий ҳудуднинг фаолияти билан танишиб, Туркистон шаҳридаги “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейини томоша қилдилар.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-01-30, 10:44 714
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.