26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги бошқарма тузилиб, тўрттасининг номи ўзгарди

Жанубий Қозоғистонда вилоятни бошқариш схемаси асосида 23та бошқарманинг баъзиларидан бир қатор вазифалар олиниб, 4та бошқарманинг номи алмаштирилди, туризмни ривожлантириш ҳамда жалб қилинадиган ташқи сармояни кўпай­тириш мақсадида янги бошқарма тузилди.

Мазкур бошқармаларнинг номини ўзгартириб, янги бошқармани тузиш тўғрисидаги қарор ўтган йилнинг октябрь ойидаги вилоят маслаҳати сес­сиясида тасдиқланиб, вилоят ҳокимининг қарори билан ташкил этилди.

Чунончи, вилоят тадбиркорлик, ин­дустриявий-инновациявий ривож­­­­ланиш ҳамда туризм бошқармасининг туризм соҳасидаги функциялари ва ваколатлари берилган ҳолда, “Жа­ну­бий Қозоғистон вилоят туризм ҳамда ташқи алоқалар бошқармаси” қу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рилиб, “Жанубий Қозоғистон вилоят тад­­­­­­­­­­­­­­бир­корлик ҳамда индустриявий-инно­­­­­­­ва­­циявий ривожланиш бошқармаси” деб қайта номланди.

Вилоят маданият бошқармаси эса “Жанубий Қозоғистон вилоят мада­ни­­­­­ят ва тилларни ривожлантириш бош­­­­­­­­қармаси” бўлиб, вилоят тилларни ри­­вож­­лантириш, архив ва ҳужжатлар бош­қармаси “Жанубий Қозоғистон вилоят ах­­­­­­­­­­­боротлаштириш, давлат хизматлари кўр­­­­­­­сатиш ва архивлар бошқармаси” деб қайта номланди. Унга вилоят ҳокими девонининг ахборотлаштириш ҳамда дав­лат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги функциялари ва ваколатлари берилди.

Вилоят ёшлар сиёсати масалалари бошқармасига таълим бошқармасининг васийлик, ғамхўрлик ва болалар ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилиш соҳасидаги функ­циялари ва ваколатлари ўтказилган ҳолда номи, “Жанубий Қозоғистон ви­лоят оила, болалар ва ёшлар ишлари бошқармаси” деб алмаштирилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Ж. Туй­мебаевнинг фармойиши билан, тад­­биркорлик ҳамда индустриявий-ин­­­­­­­но­­­­­­­­­­­­­­­­­вациявий ривожланиш бошқар­ма­сига Батирхан Қурмансейит, ахбо­рот­­­­лаштириш, давлат хизматлари кўр­сатиш ва архивлар бошқармасига Бас­тар Есқараев, оила, болалар ҳам­да ёшлар ишлари бошқармасига Бал­маржан Нарбекова раҳбарликка қай­тадан тайинландилар. Маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажа­рувчи этиб Асилхан Темирхан, шунинг­дек, “Ontustik Tourism Center” туризм марка­зининг директори Ўлжас Шинтае лаво­зимидан бўшатилиб, туризм ва таш­қи алоқалар бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинландилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-02-02, 18:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.