26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. ТУЙМЕБАЕВ: “Сайрам туманининг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишимиз керак”

Сайрам тумани ҳокими Б. Ма­ма­ев­нинг 2017 йилда амалга оширган ишлари ва келгуси режаларига ба­­­­­­ғиш­ланган ҳи­со­бот йиғилишида вилоят ҳоки­ми Жансейт Туй­­­меба­ев ҳам қатнашди. 

Бақтияр Сапаралиули ўз маъру­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­засида ўтган йилги ту­­­манни иж­тимоий-иқтисодий ри­вож­ланти­­­риш­­нинг асосий йўналишлари ҳа­­­­­­­­­­­қида гапи­риб, аҳоли турмушини янада фаровонлаштириш мақса­ди­да қатор қишлоқлар газлаш­тирил­ганини, 2018-2021 йилларда  туман "зангори олов" билан тўлиқ таъминланишини қайд этди.

Б. Мамаевнинг ҳисоботидан ке­­­йин са­­­­­­­волларга навбат берилди. Ту­ман фах­­­­­­­рий­­­­­­­­­­­­­­лар кенгаши раиси А. Бойна­зар, ту­­­­­­ман­­­­­­­­нинг фахрий фуқароси К. Юсвалиев, Ман­­­­­­­­­­­­­­­­­­кент қишлоғи тўбебийи Ш. Эргашев, қора­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­булоқлик М. Абдул­лаева, тошсойлик М. Илесова ва бош­қа­ларнинг Сайрамнинг 90 йиллиги муносабати билан музей таш­кил қи­лиш, Оқсувкентдаги истироҳат боғида болалар учун аттракционлар ўрнатиш, "Сой" каналини тозалаш хусусий тад­бир­­­­­­­­корларнинг катта йўл бўйидаги дў­кон­­­­­лари бузилишига имкон қадар йўл қўй­­­­­­маслик, ер участкаларини ажратишда адолат мезонларига қатъий риоя қилиш сингари саволларига шу ернинг ўзида тўлиқ жавоб берилди. Шунингдек, айрим ҳамюртлар вилоят ҳокими ташрифидан фойдаланиб, шахсий масалаларини ҳам ўртага ташлашди. 

Йиғилишда сўз олган Жансейит Қан­­­­­­­­­­сейитули мамлакатимизда айнан Пре­зи­дентимиз томонидан йўлга қўйил­ган де­­­­­­­­­­­­мократия ва ошкораликдан фой­даланиб, тур­ли муаммоларни баралла айтган ай­­­­­­­рим ҳамюртларни сабр-тоқатли бўлишга чақирди. 

Барча даражадаги ҳокимлар  халқ­қа ҳалол хизмат қиладиган давлат хизматчилари. Бироқ ёлғиз ҳоким бу ерда кўтарилаётган барча маса­лаларни ҳал этишга қодир эмас. Демак, ҳамжиҳатликда ҳалол ишлаб, эзгу-мақсадлар сари ҳаракат қилсак, кўзланган маррага эришамиз. Қолаверса, айрим ҳам­юртлар кўтарган муаммолар ҳам ўз-ўзи­дан ечимини топади. Мен Туркияда ишлаган чоғимда туркларнинг оила теб­­­­­ратиш учун қандай тинимсиз меҳнат қил­­­­­ганликларига гувоҳ бўлганман. Биз ҳам давлат менга ёрдам бериши керак, деган бо­­­­­­­қимандалик кайфиятидан воз кечиб, Ва­­тан равнақи йўлида, ҳалол ва самарали ишлашимиз керак. Ана ўшанда ҳар биримиз Қозоғистоннинг равнақига муносиб ҳисса  қўшган бўламиз, – деди минтақа раҳбари.

Ҳисобот чоғида ҳоким маҳаллий депутат­ларни муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун фаолроқ бўлишга чорлади. 

***

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий сало­ҳия­тидан самаралироқ фойдала­нишни топширди.

Шундан кейин Ж. Туймебаев Теспе ову­лида янгидан фойдаланишга топши­рилган тиббиёт пунктининг тантанали очи­­­­­­лиш ма­­­­­­­росимида қатнашди. Аҳоли са­­­­­­­­­ло­­­­­­­­­­­матлигини яхшилаш мақсадида рес­­­­­публикада илк бор вилоятимизда модулли усулда 20та тиббиёт пункти очилган эди. Мана энди Сайрам туманида ҳам иккита шундай тиббиёт пунти ишга туширилди. 

Жансейит Қансейитули саломатлик  мас­канларининг бундай усулда қурилиши  дав­­­латга ҳам ҳар томонлама қулай эка­нини  тилга  олди.  

– Президентимизнинг соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳақидаги кўрсат­масига мувофиқ, вилоятимизда соғликни сақлаш соҳасида талай ибратли ишлар амалга оши­­­рилмоқда. Бугунги тиббиёт пункти ҳам  замонавий тиббий  ускуналар билан тўлиқ жиҳозланиб, бу ерда малакали шифокорлар  хизмат қилади. Биз келгусида халқимиз саломатлигини  янада яхшилаш йўлида бор куч-ғайра­тимизни аямаймиз, – деди вилоят ҳокими.

 

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2018-02-02, 18:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.