26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят табиий монополияни созлаш департаментига янги раҳбар тайинланди

ҚР Миллий иқтисодиёт вазирининг буйруғи ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг розилиги билан Табиий монополияни созлаш, рақобатни ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қўмитасининг Жанубий Қозоғистон вилоят департаменти раҳбарлигига Муратбек Есенбекули Амирбеков тайин­ланди. 

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев янги раҳбарни қабул қилиб, унга фаолиятида омад тилади. 

Учрашув чоғида тариф сиёсатини тако­миллаш­тиришнинг асосий усуллари, баҳоларни белгилашда софликни таъмин­лаш масалалари ҳақида сўз юри­­­тилди. Ҳоким, шунингдек, янги раҳбар­ни газ, сув, электр қуввати, иситиш тарифларини барқарорлаштиришда кўмаклашишга чақирди. 

– Куни кеча Элбошимиз мамлакати­мизда коммунал тариф­лар­нинг асоссиз кўтарилишига йўл қўймаслик ҳақида топ­­шириқ берди. Энди сиз минтақадаги табиий монополияни созлаш йўналишида сидқидилдан ишлаб, ижобий натижага эришишингиз керак. Сизнинг коммунал хизмат ҳақларини назорат қилишда ҳушёр­лик, истеъмолчилар ҳуқуқ­ларини муҳофазалашда фаол­лик кўрсатишингизга ишонаман, – деди Ж. Туймебаев.

***

Муратбек Есенбекули 1981 йилда Жанубий Қозоғистон вилоятида дунёга келган. Олий маълу­мотли, 2002 йили “Туран-Астана” қозоқ гуманитар-ҳуқуқ университетини тамомлаган, ихтисоси – ҳуқуқшунос.

Меҳнат йўлини 2003 йили Алмати вилоят Қап­шағай шаҳар прокурорининг ёрдамчиси си­­­фатида бошлаган. ҚР Адлия вазирлиги халқаро маж­­­­буриятларнинг бажарилиши ва таҳлил бўли­мининг етакчи мутахассиси, 2007 йилда ҚР Прези­денти маъмурияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизими масалалари бўлимининг бош эксперти, 2008 йили ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигида бошқарма бошлиғи, 2009 йилдан 2018 йилгача ҚР Парламенти Мажлиси девонида қатор бўлимлар раҳбари бўлиб ишлаган.

У “Қозоғистон Конституциясига – 20 йил”, “Ерең еңбегі ушін”, “Қозоғистон Республикаси проку­ратурасига – 25 йил” давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-02-13, 10:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.