26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими: "Элбоши топшириқларини пухта амалга оширамиз"

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлигида туман, шаҳар ҳоким­лари иштирокида селектор маж­лиси ўтди. 

Вилоят ҳокими раис­лик қил­ган йиғилишда 9 февраль куни Ҳукуматнинг кен­гайтирилган маж­­лисида Давлат раҳбари Н. На­­­зарбаев юклаган ва­зифа­лар­нинг мин­тақада амалга оши­рилиши муҳо­кама қилиниб, қа­тор соҳалар етакчиларига аниқ топшириқлар берилди.

– Ҳукумат мажлисида мам­лакати­мизнинг 2017 йил­ги ижтимоий-иқтисо­дий  ривожланиши натижалари айтилиб, келгусидаги ўсишни таъминлаш бораси­даги чо­ра­лар муҳокама қилинди. Йиғи­лиш хулосасига кўра, Элбоши индус­трлаштириш, “Нурли йўл” ва “Нурли ер” давлат дастурлари ҳамда Миллат режаси – 100 аниқ қадамнинг амалга оши­рилиши, ижтимоий онгни янгилаш, қонун устуворлигини таъминлаш, уюшган жино­ятчиликка қарши кураш йўна­лишларидаги ишларни қатъий назоратга олиб, аниқ натижаларга эришишни то­­­пширди. Шу билан бирга Давлат раҳбари вилоят ҳо­кимларига баҳолар бозорини бар­қарор­лаштиришни, аҳо­лининг тур­мушига жиддий эътибор бериш зарурлигини эслатиб, кўмир билан таъмин­лаш, кўк­ламги тошқинларнинг олдини олиш юзасидан тегишли иш­ларни ўтказишни юклатди, – деди вилоят ҳокими Ж. Туй­­мебаев.

Ҳукуматнинг кенгайти­рилган мажли­сида Президент рақамлаштириш тизи­мининг самарадорлигига атрофлича тўхталганини айтган вилоят ҳокими ушбу масалага Эл­боши ўз Мактубида муфассал тўхталиб, аниқ топшириқлар берганини таъкидлади.

– Шу муносабат билан рақамлаштириш тизимини саноат, соғликни сақлаш ва таълим соҳаларига жорий этишга доир ишларни ку­чай­тиришни, шунингдек, рақамлаштиришни бошқа тармоқларга ҳам татбиқ этиш учун махсус гуруҳ ту­зиб, те­гишли чораларни зудлик билан қўллашни топшираман. Бундан ташқари вилоятда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризм йўналишларини ри­вожлантириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кучайтириш лозим. Ўзингизга маълумки, қишлоқ хўжалиги – минтақанинг иқтисодий драйвери ҳисобланади. Шу­нинг учун ҳам бошқармага Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ривож­лантиришни тақозо этадиган йўналишларда ишларни такомиллаштиришни ҳамда натижали кўрсаткичларга эришиб, сифатли маҳсулот чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишни юклайман, – деди минтақа раҳбари.

Йиғилишда туман ва ша­ҳарларда сар­моя­дорларни жалб этиш бўйича фаол ҳаракатларга кўчиш керак­лигини эслатиб ўтган вилоят раҳбари барча ҳокимларга корхоналар очиш ҳамда фуқароларнинг турмушини яхшилаш борасидаги иш­ларни диққат марказида тутишни топширди.

Селектор мажлисига якун ясаркан, мин­тақа раҳбари Ҳукумат қабул қилган бар­ча дастурлар ва бу йил Мактубда бел­гиланган вази­фаларни беками-кўст адо этиш олдимизда турган бурч эканини таъкидлади ва уларни амалга ошириш  йўлида жипслашишга чақирди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-02-13, 11:01
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.