26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбошининг музейи экспонатлари – Шимкентда

Шимкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаевнинг кутубхонаси ташкил этган “Н. Назарбаев: давр, шахс, жамият” кўчма мажмуавий кўргазмаси ўз ишини бошлади. 

Унинг  очилиш маросимида ҚР Президенти канцелярияси раҳбари – “Қозоғистон Республикаси тўнғич Президенти  - Элбоши Н. Назарбаевнинг кутубхонаси” давлат муассасаси директори Маҳмуд Қасимбеков, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги масъул котиби Қуатжан Уалиев, зиёлилар ва ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Унда мустақил Қозоғистоннинг шаклланишида Давлат раҳбарининг ўрни изчил ёритилган. Жанубийқозоғистонликлар Давлат раҳбари кутубхонаси архиви, музей жамғармасидан ўрин олган суратлар ва китоблар билан танишишлари мумкин. Шунингдек, 800дан зиёд қўлёзмалар, фотосуратлар, шахсий буюмларнинг асл нусхалари келтирилган. 

– Алматидан сўнг биз Шимкентда кўргазма очишга қарор қилдик, – деди М. Қасимбеков. – Чунки, Жанубий Қозоғистон вилояти мамлакатимиз ижтимоий ва иқтисодий тараққиётида катта ўрин тутган. Иккинчидан, мазкур минтақани халқимизнинг маданияти ва урф-одатлари ҳамда анъаналари хазинаси дейиш мумкин. Унда тилимиз ва қадриятларимиз тўлақонли сақланган. Тадбир  доирасида муқаддас Туркистоннинг қатор  таълим даргоҳларида семинар ва конференциялар ташкил этилади. Мазкур кўргазма минтақа маданий ва маънавий ҳаётида муҳим воқеа бўлишига умид қиламиз. 

Кўчма кўргазма тўрт қисмдан иборат. Илк бора Давлат раҳбари ноил бўлган олий давлат мукофотлари, жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган Президентнинг асарлари, таниқли шахсларнинг дастхати  битилган китоблар Жанубий Қозоғистон аҳолисига тақдим этилмоқда. Вилоят ҳокими мазмундор тадбирнинг Жанубий Қозоғистонда ўтаётгани улкан эътибор белгиси эканлигига тўхталиб, йиғилганларни кўчма кўргазманинг очилиши билан табриклади. 

– Давлат раҳбари қозоқ халқининг асрий орзусини рўёбга чиқарди,  – деди Ж. Туймебаев. –Қисқа муддатда Қозоғистон рақобатбардош мамлакат сифатида ўзини кўрсата олди. Халқимиз фаровонлиги юксалди. Кўргазмага ташриф буюрган аҳоли, айниқса, ёшлар, кўп нарсаларни кўра олишади.

***

Лойиҳа доирасида Шимкент шаҳрида “Элбоши кутубхонаси ахборий имкониятлари” касбий сессияси ўтди. Унда маданий меросни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадларида электрон имкониятлар ва технологиялардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди. 

Сессия «Open Space» – очиқ макон техно­логиялари шаклида ўтди. Мазкур технология жаҳон миқёсида қўлланилади ва юқори самарали коммуникация ва қўшма қарорлар қабуллаш воситаси ҳисобланади. 

Сессиянинг мақсади вилоят учун долзарб бўлган маданият ва таълим соҳасини иннова­циявий ва ахборий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш ва бу борада тажриба алмашиш эди. 

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими ўрин­босари Уласбек Садибеков унинг минтақамиз учун аҳамиятига тўхталди. 

–  “Н. Назарбаев: давр, шахс, жамият” кўчма маж­муавий кўргазмаси вилоятлар орасида илк бор бизда ўтказилаётгани минтақамиз аҳолиси учун фахр, – деди у. – Жанубийқозоғистонликлар уч ой давомида уни томоша қилиши мумкин. 

Уч йўналишда ўтган сессия давомида “Музей” автоматлаштирилган тизими, Элбоши электрон кутубхонаси тақдимоти ўтди. Шунингдек, “Му­зей мажлиси” музейшунослик лойиҳасининг дастлабки якунлари билан танишдилар. Бино­барин, сессияда кутубхона жамғармасидан эркин фойдаланиш, ахборотлардан музей ва фан йўна­лишларида фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-02-17, 10:55 685
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.