26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими фуқароларни қабул қилди

Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Ж. Туймебаев фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилди. 

10 нафар фуқаро минтақа раҳбарига арз-шикоятларини бевосита, юзма-юз етказиш имкониятига эга бўлди, уларнинг аксарияти бошпана ва ер участкаларига оид масалалар билан мурожаат этишди. 

Дўстлик кичик тумани турғуни С. Асан давлатдан олган уй-жойини хусусийлаштиролмаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, турғун уй бўлимининг раҳбари М. Абдинуров тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга имкон бермаётган экан. Шанирақ кичик тумани турғуни О. Кенжаев ўролмонларга ер бериш, шунингдек, хусусий томорқа хўжалигига ажратилган ерларни уй-жой қурилишини юритишга бўладиган қилиб қонунийлаштиришни сўраган.

Кўкбулоқ аҳоли манзилининг турғуни Б. Машабаева эса, бошпанамдан айрилиб, кўчада қоламанми, деб қўрқади. Унинг уйи “Павлодар-Шимкент” нефть қувури ёнига жуда яқин қурилгани боис ер участкаси давлатга қайтарилаётган экан. Шу боисдан компенсация масаласини ижобий ҳал этиб беришни илтимос қилди. 

Фуқароларни тинглаган минтақа раҳбари рўйхатга олинган масалаларни қисқа фурсатда ҳал қилишни мутасаддиларга топшириб, ишнинг тўлиқ амалга оширилишини ўзи назорат қилишини айтди.

– Фуқароларни ташвишга солаётган муаммоларнинг аксарияти ер, бошпана, инфратузилма масалаларига оид эканини яхши биламан. Шу боис ушбу соҳаларни алоҳида назоратга олиб, муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Сизларнинг саволларингизни тегишли туман ҳокимлари билан соҳа раҳбарларига топширдим. Бу тадбирларнинг тўлиқ, ижобий ҳал этилишини шахсан ўзим назоратга оламан, – деди Жансейит Қансейитули.

Тадбир давомида минтақамизнинг маданият соҳасига оид бир неча масала кўтарилди. Вилоят ҳокими бошқарма раҳбарига қонун доирасида тегишли чора кўриб, фуқаролар муаммоларини ижобий ҳал қилишни топширди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-02-20, 10:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.