26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Оталар йўли – ёшларга ибрат

Президентимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласидаги “Туғилган ер” лойиҳасида ушбу заминда яшаб ўтган ота-боболар ва уларнинг келажак авлодга қолдирган бой маданий меросини кенг тарғиб қилиш, таъбир жоиз бўлса, муқаддас номларини абадийлаштириш ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилган. Яқинда Сайрам туман маслаҳатининг депутати Муҳиддин Сиддиқов етакчилик қилаётган Қорабулоқдаги 100-сонли ўрта мактабда Элбошимизнинг мақоласи доирасида ушбу таълим муассасасида еттита синфга шу ҳудудда яшаб ўтган инсонларнинг муборак номларини беришга бағишланган ажойиб тадбир ўтди. 

Даставвал, узоқ-яқиндан келган меҳмонларга мактабнинг собиқ мусиқа фани ўқитувчиси, “Олтин мерос” гуруҳи етакчиси, марҳум санъаткор Раҳматулла Аллануров хотирасига бағишланган концерт дастури намойиш этилди. Қорабулоқ қишлоқ ҳокимлиги, ўзбек этномаданият бирлашмаси билан ҳамкорликда уюштирилган кечада сўз олган М. Сиддиқов, нафақадор О. Иззатуллаев ва бошқалар Раҳматулланинг ҳаёт чоғида етук санъаткор сифатида қишлоқ, қолаверса, туман маданияти ривожида ўзига хос из қолдирганини эҳтиром билан тилга олишди. 

Сўнг Улуғ Ватан уруши қатнашчилари Мавлон Ниёзалиев, Исом Бўлусов, бутун умрини инсон саломатлиги йўлига бағишлаган Эгамберди Сиддиқов, қишлоқ хўжалиги, педагогика соҳаларида тер тўккан Султонниёз Анортоев, Ирисдавлат Йўлдошев, машҳур табиб Ўсарқул Ирисқулов, ҳаётдан бевақт кўз юмган Абдулҳамид Абдуғаниевлар номи  билан аталувчи синфхоналарнинг тантанали  очилиш маросими ўтди. Тадбирда иштирок этган бу инсонларнинг яқинлари Турсунқул Мавлонов, Ҳайдарбек Бўлусов, Усмон Анортоев ва бошқалар жигарбандларининг ҳаёт чоғида турли жабҳаларда амалга оширган ишлари, машаққатли, лекин фахрли ҳаёт йўли ҳақида тўлқинланиб гапиришди.

– Ҳозиргина синфхоналарга номлари берилган ҳурматли инсонларнинг ҳаммасини жуда яхши биламан. Улар умр бўйи ҳалол, виждонан меҳнат қилишиб, қишлоқда обрў-эътибор топишган эди. Бугунги кунда фарзандлари турли касбларни эгаллаб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшишмоқда. Мактаб маъмурияти ибратли ташаббусга қўл урибди. Чунки бу ҳамюртларнинг ҳаёт йўли ёшларимиз учун намуна бўлса арзийди,– деди маҳалла оқсоқоли Сайдаҳмад Аҳмедов. 

Тадбирда, шунингдек, юқорида номлари зикр этилган инсонлар хотирасига бағишланган волейбол турнири ҳам уюштирилди. Ҳокимлик ҳудудидаги мактаблардан ташриф буюрган жамоалар ўзаро куч синашдилар. Турнир ниҳоясида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Кези келганда, мактаб маъмурияти чор-атрофни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш мақсадида бирмунча ишларни амалга оширишни режалаштираётганини таъкидлаш жоиз. Чунончи, кўклам келиши билан 65 нафар битирувчи йигит-қиз “Менинг ниҳолим” акцияси доирасида юз туп арча дарахти кўчати ўтқазишни зиммасига олишган. Шунингдек, тадбиркор Бобир Абдуғаниев эса чор-атрофни ободонлаштириб, чиройли гулзор барпо этиш ташаббуси билан чиққан. Бу ўз навбатида  мактаб жамоасининг аҳилликда, ҳамжиҳатликда иш тутиб, маҳалла фаоллари, қолаверса, ота-оналар билан мустаҳкам алоқада эканини яна бир карра кўрсатиб турибди. 

И. КАРИМОВ, 2018-02-22, 09:16
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.