26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Салбурин – сайёдлар беллашуви

Вилоятимизда овчилик санъатини тиклашга бағишланган тадбир ўтди

Тулкибош туманида “Салбурын – мереке ғой саятшыға” номли этно­график семинар ўтди. Давлат раҳбари Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” мақо­ласи доирасида ўтган тадбирни вилоят Анъаналар ва урф-одатлар маркази ҳамда Тулкибош туман маданият ва тилларни ривожлантириш бўлими уюштирди. 

Мақсад – овчилик, ов қушларини ўргатиш санъатини қайта тиклаш. Унда қозоқи санъатни пухта эгаллаган вилоят  йигитлари иштирок этди.

Тадбирга ташриф буюрган таниқли ёзувчи Мархабат Байғут, вилоят мада­­ният бошқармаси бошлиғи Жани­бек Абданбекули, таниқли овчи Мух­тар Атахан миллий анъаналар ва қад­рият­­­­­ларимизнинг ёш авлод тар­биясидаги аҳамиятига тўхталишди.

– Овчилик – бу қозоқ халқининг қо­ни­га сингган санъат. Бу кишининг – йи­­гитлиги, мардлиги, чаққонлиги ҳисоб­­­­ланади. Ҳозирги даврда биз унути­­­лаёзган, ке­­лажак авлодга ўргати­ши­миз зарур бўл­­ган қадриятларимизни янгилаб, намойиш этишимиз керак. Бу  – ҳар биримизнинг бурчимиз, – деди Мархабат Байғут.

Тадбир давомида бур­­­­­­­­­­­гутни машқ қилдириш ҳам­да тозилар­ни овчиликка ўр­гатиш, ёввойи қуён овлаш ҳақида фикр-мулоҳазалар ай­­­­­­­тилиб, маҳорат намойиш этилди. Жанубнинг таниқли овчиси Жўмарт Кеуенов ва Мухтар Атахан ўз касб­лари сирлари ҳақида гапи­риб, овчиликка оид саволларга жавоб беришди.

Шунингдек, овчилик санъатига оид қисқа метражли видеофильм туширилди. 

Тадбир сўнггида Анъаналар ва урф-одатлар марказининг дирек­тори Жа­нибек Тағаев тадбир иш­ти­рок­чиларига миннатдорчилик бил­дириб, ғолиб овчи­ларни тақдирлади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-02-22, 11:42
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.