26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мақсад – туманлар салоҳиятини орттириш

Мақтаарал ва Сариоғоч туманларини бўлиш тавсия этилди

Сўнгги пайтда Жанубий Қозоғистон вилоятида аҳоли энг зич жойлашган Мақтаарал ва Сариоғоч туманларини бўлиш тўғрисидаги масала кўп маротаба кўтарилди. 

Олтинчи чақириқ вилоят маслаҳати ХХ сессияси кун тартибида бу масала кенг муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Сессияни якунлаган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев халқ кутган тарихий қарорни асослаш учун тегишли тадбирлар юритилишини маълум қилди. 

Сессияга депутат Д. Абиш раислик қилди. Мақтаарал ва Сариоғоч туманларини бўлишга оид масала билан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ўсербаев маъруза қилди.

– 2018 йил 16 февраль куни Сариоғоч ва Мақ­­­­таарал туманларининг ваколатли ва ижро органлари туман ҳудудини бўлиш йўли билан янги ту­ман­лар тузиш, уларга ном бериш, маъмурий марказлар ва чегараларни белгилаш тўғрисида қўшма қарор қабуллашди. Шу муносабат билан Мақтаарал ту­манини учга яъни, Мақтаарал, Асиқ­ата, Жетисай ҳамда Сариоғоч тума­нини иккига Сариоғоч, Келес деб бўлиб, илгариги туман мар­казларини қайта тиклаш так­лифи айтилди, – деди у.

Сессияда сўзга чиққан ви­лоят маслаҳати депутати Саду Бекенов Мақтаарал тумани 1997 йили 24 апрелда собиқ уч туманни бириктириш нати­жасида барпо этилганини маълум қилди.

– Мақтаарал  вилоятдаги аҳоли зич жойлашган ва демографик ўсиши юқори туман ҳисобланади. Умумий аҳоли сони 304 684 кишини ташкил этади. Туман 182 аҳо­­­­­­­­ли манзилидан, 1та шаҳар, 3та кент ва 20 қишлоқ ок­­ругидан иборат бў­либ, май­­­­­­­­­­­дони 185 398га, шу боис­­­дан Мақтаарал тума­­­­ни­ни учга бўлиш таклифи Эл­бо­­ши томонидан қўллаб-қув­ватланди, келгусида ушбу минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланиши сўзсиз, – деди Саду Кеттибай­­ули. 

Сариоғоч тумани 1997 йи­ли собиқ Сариоғоч ва Келес туманларини бириктириш йўли билан барпо этилган. Туманда бугунги кунда 326 915 одам яшайди,  ҳудуди 762 203 гектар, 154 аҳоли манзили, 1 шаҳар, 1 кент ва 23 қишлоқ округидан иборат. 

– Бугунги таклиф – тарихий қарор. Ушбу туман­ларда ҳозирги кунда 630 мингдан зиёд аҳоли ис­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ти­қомат қила­ди. Бу элимиздаги бошқа вило­ят­­лар­нинг аҳолиси билан тақ­қослаганда, анча кўп. Эн­ди таклифимиз Элбоши томо­­­­­­­­­­­­­нидан тўлиқ қўл­­­­­­­лаб-қув­­­ват­ланса, икки туман аҳоли­­сига давлат хиз­матлари кўрсатиш вазифаси енгиллашиб,  ҳудуд­даги барча йўналишдаги иш­ларнинг сифатини яхши­лаш имконияти туғилади, деб ҳисоблайман, – деди Жансейит  Қансейитули. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-02-22, 11:49
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.