26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давр билан ҳамнафас шифохона

Шифокорнинг тили ширин бўлса, бемор ўз-ўзидан тузалиб кетади, деб бежиз айтмайдилар. Тиш дўхтири ҳузурига келсангиз, кўпинча тиш оғриғи бирданига босилиб қолади...

Шаҳримизнинг Эски шаҳар мавзесида кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган “Дента Бек” стоматология шифохонасида сизни ёруғ ва шинам хоналарда бош шифокор Улуғбек Эргашев (тасвирда) каби хушмуомала стоматологлар қарши олишади. Ушбу марказ фаолиятини газетхонларимиз яхши билади. Ўз касбининг устаси, камтарин ва малакали шифокор У. Эргашев бугунги кунда ўнлаб шогирдларнинг устози, десак, муболаға бўлмайди. Кўп йиллардан буён газетамизга ёзилиб, мижозларига ҳам маънавият улашиб келаётган шифокор биз билан суҳбатда шундай деди:

– Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактуби тўлиқ матни билан “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасида танишиб, жамоа билан муҳокама қилганмиз. Мактубда – биринчи ўринда соғликни сақлаш ва соғлом миллат туради, деб бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, тиббиёт технологияларининг ривожланиши туфайли тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда. Ҳозирги кунда одамнинг ўзигина эмас, бутун халқнинг ўзи рақобатбардошлик қобилиятини кучайтириб, муваффақият сари одимлаб бормоқда. Шиддат билан ривожланиб келаётган даврда биз ҳам даврга мос фаолият юритиш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланиб, энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар ўрнатдик. Шунингдек, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этганмиз. Шаҳарнинг тўртта нуқтасида “Дента Бек” филиаллари аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. 

Бугунги кунда тиббиёт мутахассислари билан таъминлаш ва уларни тайёрлаш сифати ҳам муҳим масала ҳисобланади. Марказда олий тоифали стоматологлар меҳнат қилади. Уларнинг хизматидан нафақат шаҳарликлар, балки вилоятнинг турли чеккаларидан келадиган мижозлар ҳам миннатдор бўлаётганига гувоҳмиз. 

Давр билан ҳамнафас одимлаб, юртимиз фуқаролари саломатлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган тиббиёт маркази ходимларига келгуси ишларида муваффақиятлар ёр бўлсин!

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-03-01, 12:23
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.