26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ардоқли оналар ва меҳрибон хонимлар!

8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни – нурли кўкламнинг энг эзгу, меҳр ва муҳаббатга тўла байрами. Сизларни ўзига хос байрамингиз билан чин қалбдан табриклаймиз!

Азиз оналарнинг нозик қалби севган ёрига, фарзандига, туғилган замини ҳамда Ватанига муҳаббати тўла. Турмуш аталмишга мазмун бериб, дунёни покиза кўринишда ушлаб турган аёлларнинг юрагидаги ана шу эзгу туйғулардир. Шунинг учун биз уларни алоҳида эъзозлаймиз.

Элбошимиз Нурсултан Абишули Назарбаевнинг “Ер юзидаги яхшилик, эзгулик, мурувват каби хислатларнинг барчаси онанинг оқ сутидан таралади. Жамиятнинг ривожланишини ҳаётда нозик, кўнгли баланд, ишда эса пухта аёлларсиз кўз олдимизга келтириш мумкин эмас”, деган пурмаъно сўзлари мудом ёдимизда сақланади.

Аёл – аввало, мўътабар она, оила посбонидир. У дунёга келтирган фарзандларига таълим-тарбия бериш йўлида жонининг тафти ва юрагидаги меҳрни аямайди. Болалар – келажагимиз, десак, оналаримиз шу ёш авлоднинг вужудига адолат, ростгўйлик, инсонийлик, имонлилик ва ватанпарварлик каби асл фазилатларни сингдириб келмоқдалар.

Вилоятимизда авлод ворисларини дунёга келтириб, уларни тарбиялаб, вояга етказишда намуна бўлаётган кўп болали оналар талайгина. Жанубий Қозоғистон вилояти уларнинг сони бўйича республикада биринчи ўринда. Бугунги кунда минтақамиздаги кўп болали оналаримиз 98600 нафарга етди. Улардан 3998 нафари “Қаҳрамон она”, 16331 нафари “Алтын алқа”, 42724 нафари “Куміс алқа” соҳибаси. 6906 она эса I ва II даражали “Ана Даңқы” ордени билан тақдирланган.

“Қиз ўсса – элнинг кўрки”, деган доно халқимиз қиз болани ўзгача эъзозлаб, ҳар доим тўрдан жой берган. Қозоқ қизи доимо сулувлиги, донолиги билангина эмас, мардлиги ҳамда довюраклиги билан ажралиб турган. Ҳозир ҳам элимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида фидокорона меҳнат қилаётган аёллар кўп. Бизнинг жамиятимизда аёл фақат оила ташвишини ўйлайдиган шахсгина эмас, у давлат хизмати ва жамоат ишида ҳам, тадбиркорлик ва тарбия соҳасида ҳам зўр ютуқларга эришиб, сиёсий масалаларда фаол қатнашаётган жамият аъзосидир. Шунинг учун элимизда аёл кишининг ижтимоий ҳимояланишига, уларнинг турмуш даражасини оширишга алоҳида эътибор берилади.

Қимматли хонимлар!

Сизларга мустаҳкам соғлик, ғайрат-шижоат, оилавий бахт ва фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!

Юзингиздан кулгу, қалбингиздан қувонч кетмасин! 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими, Қ. БАЛАБИЕВ, Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳатининг котиби, 2018-03-07, 10:16
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.