26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанубий Қозоғистон вилоятидаги ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблар битирувчилари ўртасида ўтказиладиган “Тест билимдони” танловининг НИЗОМИ

I. Танловнинг мақсади

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг 2017 йил 12 апрелдаги “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи ҳамда 2018 йилги 10 январдаги “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларидаги ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубидаги “Одам салоҳияти – янгиланишнинг гарови” вазифасини амалга ошириш орқали мактаб битирувчиларининг Қозоғистон Республикаси билим муҳитида рақобатбардош шахс сифатида шаклланишига имкон бериш.

ІІ.  Танловнинг вазифалари

Мактаб битирувчиларининг жамиятдаги фаоллигини ошириш ва етакчилик қобилиятини ривожлантиришга имкон бериш;

- ўзбек тилида ўқитиладиган мактаб битирувчиларининг ЯМТнинг янги шакли бўйича тайёрланиш даражасини кўтариш;

- янги форматдаги ЯМТ топширишни машқ қилдириш орқали битирувчиларнинг яхши натижага эришишида билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш;

- ўзбек тилида ўқитиладиган мактаб битирувчиларини Қозоғистон Республикасининг энг нуфузли олий ўқув юртларига давлат таълим гранти асосида ўқишга киришга йўналтириш;

- ўқувчиларни ЯМТга тайёрлашда юқори натижага эришган мактабларнинг иш тажрибасини оммалаштириш ва кўпчиликка таништириш.

ІІІ. Танловнинг ўтказилиш вақти

2018 йил 31 март куни соат 9.00 да – 11 - синф ўқувчилари орасида.

2018 йил 29 апрель куни соат 9.00 да – 10 – синф ўқувчилари орасида ўтказилади.

IV. Танлов ўтказиладиган манзил

Шимкент шаҳри, Сайрам даҳаси, Амир Темур кўчаси, 262. Ю. Сарёмий номидаги 107 - сонли мактаб - лицейи биноси.

V. Танловни ўтказиш тартиби

1. Танловда Жанубий Қозоғистон вилоятидаги ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг 10-11-синф ўқувчиларидан (аралаш тилларда ўқитиладиган мактабларнинг фақат ўзбек тилида ўқитиладиган синф ўқувчиларидан) энг қобилиятлилари қатнашиши мумкин. Мактаблар томонидан берилган тизимда кўрсатилган ўқувчилар бошқа ўқувчиларга алмаштирилмайди. 

2. Танловда ҳар бир мактабдаги битирувчиларнинг 10 фоизи қатнашади (агар битирувчи ўқувчилар сони 50тадан кам бўлса, 5та ўқувчи иштирок этади). Танловда қатнашувчи ўқувчилар ҳақидаги маълумот 2018 йилнинг 25 мартига қадар қуйидаги жадвал бўйича топширилиши лозим. Маълумот электрон нусхада testbilgiri2018@mail.ru почтасига юборилади.

Туман, шаҳар номи:

Мактаби:

№ Ўқувчининг исм-шарифи, отасининг исми           

        ИИН

        Қайси тилда топширади

         Биринчи (1) танлов фани

         Иккинчи (2) танлов фани

         Жавобгар директор ўринбосарининг исм-шарифи

         Телефон рақами

        Электрон почтаси

3. Танлов ЯМТнинг янги шаклида ўтказилади. Тест синови (ўқув саводхонлиги, математик саводхонлик, Қозоғистон тарихи, икки танлов фани) 5 фан бўйича ўтказилади. Тест учун 210 минут вақт берилади.

4. Ўқув саводхонлиги, математик саводхонлик, Қозоғистон тарихи фанлари бўйича 20 саволдан (20+20+20=60 саволга) 60 балл, икки танлов фанидан (30+30=60 саволга) 80 балл, умумий 120 саволга – 140 балл.

5. Танлов иштирокчиларини тест ўтказиладиган жойга олиб бориш ва олиб қайтиш ҳамда тест китобчалари билан таъминлаш олиб келувчи зиммасига юклатилади (танлов ўтказиладиган куни тест китобчаларига 360 тенгедан ташкилотчи ҳайъатга етказилади). Тушлик ва тақдирлаш ташкилотчилар зиммасига юклатилади.

6. Тест вақтида ўқувчиларнинг тартиб сақлаши навбатчилар томонидан назоратга олинади. Ўқувчиларнинг тест китобчаларини ўзбошимчалик билан алмаштириш, шпаргалка, маълумотнома китобчалари, калькулятор ва уяли алоқа воситаларидан фойдаланишларига рухсат этилмайди. Ўқувчилар фақат “Д.И. Менделеевнинг химиявий элементлар даврий жадвали”, “ишқор, асос ва тузларнинг сувда эрувчанлик жадвали”дан фойдаланишлари мумкин. Ўқувчилар танловга шахсий гувоҳнома билан келишлари шарт.

7. Юқорида қайд этилган талабларни бузган ўқувчилар танловдан чиқарилади. 

8. “Тест билимдони” танловида қатнашувчи ўқувчи ариза берган мактабнинг 10-11 - синф /31.03 куни фақатгина 11 - синф, 29.04 куни фақатгина 10 - синф/ ўқувчиси бўлиши шарт. Қоида бузилган тақдирда шу мактаб танловдан четлатилади.

9. Хоналардаги навбатчиликка тестда қатнашувчи мактабларнинг тайёргарлик ишларига жавобгар шахслар қўйилади.

10. Апелляция комиссияси аъзолари таълимни ривожлантириш маркази томонидан тузилади.

11. Апеляция комиссияси аъзоларига ариза бериш имконияти иштирокчининг аудиториядан чиққунига қадар берилади.

VI. Танлов ғолибларини мукофотлаш

• Ғолибларни тест маркази мутахассислари аниқлайди.

• Энг юқори балл тўплаган 10 ўқувчи ва ўртача бали юқори бўлган 3 мактаб жамоаси ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

• Қатнашувчилар ва жамоанинг тўплаган бали тенг келиб қолган тақдирда ғолиблик математика саводхонлигидан тўпланган балл бўйича аниқланади.

• Кам сонли ўқувчи қатнашган мактабларнинг ўрта балини ҳисоблашда мактаб битирувчилари сонининг юқорида кўрсатилган 10 фоизга (агар битирувчи ўқувчилар сони 50 дан кам бўлса, 5 ўқувчига) бўлинади.

• Танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ташкилотчилар:

• Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси.

• Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги таълим кенгаши.

• “Таълимни ривожлантириш” жамоат бирлашмаси.

Ҳомийлар:

• Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги хусусий тадбиркорлар кенгаши;

• Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри.

Ахборот ҳомийлари:

• “Жанубий Қозоғистон” ва “Жануб жарчилари” газеталари.

Қўшимча саволлар бўйича тел:

8(7252)261148, 

+77021909080,

+77023903295.

Е-mail: testbilgiri2018@mail.ru  

 

, 2018-03-20, 10:40 223
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.