26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Абайни ўрганади, тарғиб қилади

Ўзбекистон Республикаси Прези­денти Шавкат Мирзиёев қозоқнинг буюк шоири Абай Қунанбайулининг ижодий меросини тарғиб қилиш тўғ­рисидаги ҳужжатни имзолади, деб маълум қилади “ҚазАқпарат” халқаро ахборот агентлигининг махсус мух­бири Ўзбекистон Президенти сайти маълумотига таяниб.

Ҳужжатда буюк арбоб Абайнинг номи ва улкан ижодий мероси нафақат қозоқ халқи, балки барча туркий халқларнинг, шулар орасида ўзбек халқининг маънавий тараққиётида ўчмас из қолдиргани айтилган.

Абай Қунанбайулининг ҳаёт йўли, унинг бетакрор ижоди Ватанга, миллат ҳам­да умуман одамзоднинг қадриятларига бўл­ган адолатнинг ёрқин намунаси бўлиб қолаверади. Икки давлат дўстлиги ва қар­дошлигининг мустаҳкамлигига муносиб улуш қўшгани эътиборга олиниб ҳамда Ўзбекистон жамиятининг қозоқ адабиёти ва санъатини теранроқ ўрганиши учун маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда Абайнинг ижодий меросини тадқиқ ва тарғиб қилиш ҳақидаги тавсиялар маъқуллансин, дейилган мазкур ҳужжатда.

Президент фармойишига кўра, Абайнинг ижодий меросини чуқур тадқиқ ва тарғиб қилиш бўйича ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш режаланди ва ташкилий қўмитага бир ой муддатда тадбирлар рўйхатини тайёрлаш топширилди.

Шунингдек, ҳужжатда Абайнинг “Танланган асарлар” тўплами ҳамда “Ўзбек-қозоқ адабий алоқалари” адабий-таҳлилий мақолалар тўпламини тайёрлаб, нашр эттириш тавсия қилинган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетидаги “Абай ҳамда ўзбек адабиёти” кўргазмасини дои­мий равишда уюштириш ҳамда ҳар йили 10 август – Абайнинг туғилган кунида Тошкентдаги унинг ёдгорлиги қошида тан­танали тадбирлар ўтказиш, ўқувчилар ва талабалар орасида “Абай ижодининг билимдони” танловларини ташкил қилиш қайд этилган.

Бундан ташқари, оқиннинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида мақолалар ва теле, радио­материаллар тайёрлаш, билим юрт­­­­­­­­­лари, мактаблар, ҳарбий қисмлар ва жамоа­ларда мавзуга оид тадбирлар ўтказиш режа­лаштирилган. 

, 2018-03-20, 12:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.