26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
"Қўчқор ота сайили-2018"

Тахминан 100 йил муқаддам “Қўчқор ота сайили” номли кўклам байрами шоду хуррамлик билан нишонланган экан. Баҳорнинг гўзал айёми илгари наслдор жониворлар кўргазмаси, миллий ўйинлар ва анъаналар билан бошланган. 

Тарихий манбаларга кў­ра, айнан шу жойда бир не­ча аср­лар аввал Шимкент пайдо бўл­ган экан. Бу йилги фес­тиваль ҳам ўзгача руҳда ўтди.

Қадимги сайилларда тўқ­чилик бўлсин, деб қўй қур­бонлик қилинган бўлса, бу йили ташкилотчилар наслдор қўйлар кўргазмаси билан чек­ланишди. Шу боис барча туманлардан энг зўр қўйлар олиб келинди.

Бақувват маҳаллий йигит­лар қўйни бўйнига солиб, ўти­риб-туриш, кураш ва турли ўйин­ларда маҳоратларини намо­­­йиш этдилар. 

Сайилга ташриф буюр­ган вилоят ҳокими Ж. Туй­мебаев, шаҳар ҳоки­ми Н. Сауранбаевлар шаҳар­лик­ларни Наврўз айёми билан қутлашди.

Байрам меҳмонлари учун тўкин дастурхон ёзилди. Анъа­навий таомларни тайёр­лашга вилоятнинг барча этно­маданият бирлашмалари ҳис­са қўшишди. Наврўз таом­лари дастурхонга торти­либ, ўйин-кулги авжига чиқиб, шим­кент­ликларга хуш кайфият улашилди.

М. УСМОНОВА. С. ИСАМАТОВ тасвири, 2018-03-27, 10:54
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.