26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кастамону – Туркий оламнинг маданий пойтахти

Туркистон шаҳрида ўтган ТУРКСОЙ доимий кенгашининг XXXV мажлисидаги қарори билан 2018 йил – “Кастамону – Туркий оламнинг маданий пойтахти” йили сифатида эълон қилингани маълум. Ўша улкан тадбирнинг ёпилиш маросимида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев ўз табригини айтиб, эстафетани топширган эди.

Жорий йил Улуснинг улуғ кунида Туркия Республи­касининг Кастамону шаҳрида тадбирнинг очилиш тантанаси ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Озар­байжон, Шимолий Кипр, Татаристон, Македония каби 19 мамлакатдан 400га яқин делегат иштирок этди. Тур­кийзабон эллар учун умумий байрамда Қозоғистон номидан жанубийқозоғистонлик санъат жамоалари, шу жумладан, “Алтын Қаракоз”, “Қазына” рақс дасталари, “Семсер” гуруҳи, шунингдек, Ш. Қалдаяқов номидаги ви­лоят филармонияси хонандалари иштирок этишди.

Наврўз тадбирида Туркия Республикаси Бош вази­рининг ўринбосари Режеп Актаг ва Маданият ҳамда туризм вазири Нуман Куртулмуш, Кастамону шаҳри гу­бернатори Яшар Карадениз, ТУРКСОЙ Халқаро таш­­килотининг бош котиби Дуйсен Қасейинов ҳамда мамлакат ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Улуснинг улуғ куни билан туркий халқларни қутлаган ТУРКСОЙ Халқаро ташкилоти бош котиби Дуйсен Қурабайули тарихий ёдгорликлар ва қадимий жойларга бой Кастамону шаҳрининг туркийзабон элларга ўхшаш жойлари кўп эканлигини таъкидлади.

– Йил сайин нишонланадиган Наврўз байрамига ушбу тадбирнинг бақамти келиши муҳим аҳамиятга эга. Маданияти эгиз туркий авлодларнинг Улуснинг улуғ кунида учрашиб, бир-бирини бағрига босиши,  қариндошлигини билдириши анъанага айланган. Бу йил Кастамону шаҳрида туркий давлатлар вакиллари 50дан зиёд тадбирларда учрашадилар, – деди Дуйсен Қасейинов.

Туркиядаги санъаткорлар сафари Кастамонудан сўнг Анқара, Болу, Истамбул шаҳарларида давом этади. Шунингдек, 24 март – 6 апрель оралиғида Бол­гария, Македония, Босния, Албания, Черногория мамлакатларида Наврўз байрамига бағишланган кон­церт­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларда вилоятимиз санъаткорлари ҳам ўз ижод­ларини намойиш этишади.

М. УСМОНОВА, 2018-03-29, 10:18
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.