26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими Ўзбекистон делегацияси билан учрашди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Ўзбекистон Республикасидан келган бир гуруҳ зиёлилар билан учрашди. Учрашувда икки эл орасидаги стратегик, савдо ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида гап борди.

Бизни раҳматли Ислом Каримов юртни бошқарган пайтидан бери ўзгача маданий-маънавий алоқаларимиз бугун ҳам давом этмоқда, деди вилоят ҳокими ва икки эл орасидаги алоқаларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталди.

– Икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик жанубнинг хосиятли жойларидан бири – Ўрдабошида 25 йил муқаддам уч давлат – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви чоғида қабул қилинган “Абадий дўстлик ҳақида” шартномаси билан мустаҳкамланган. Маълумки, жорий йили 15 мартда Астана шаҳрида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги йили тантанали равишда очилди. Сўнгги бир ярим йил ичида Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги дўстлик алоқалари мустаҳкамланиб, янги даражага кўтарилиб келмоқда. Бугуннинг ўзида темирйўл орқали одам ташиш 44 фоизга ортиб, товар айланмаси 2 млрд. долларга етди, – деди Жансейит Қансейитули.

Сўнгги йилларда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро маданий ва сиёсий-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида муҳим учрашувлар ўтказиб, муштарак сиёсий қарорлар қабуллагани маълум. Чунончи, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг таниқли тадбиркорлари иштирок этган халқаро-бизнес форумда умумий қиймати 1,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 75 шартнома имзоланди.

Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг раиси Муҳаммад Али қондош икки эл ўртасидаги яқинликни кучайтириш йўлида бажарилаётган мажмуавий тадбирларнинг янада жонланишига ишонч билдирди.

Ўтган йили Элбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг Ўзбекистонга иш сафари доирасида давлатлараро алоқани янада кучайтиришга оид 10та муҳим ҳужжат қабул қилинган бўлса, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш йўналишида Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари раҳбарлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Элбошининг ушбу иш сафари доирасида қозоқ-ўзбек бизнес форуми ташкиллаштирилиб, унда икки элнинг 300дан зиёд тадбиркорлари иштирок этишди. Айнан шундай ишбилармонликни тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар Шимкентда ҳам ўтиб, Тошкент шаҳри товар ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси уюштирилди. Бугунги кунда Ўзбекистон савдо соҳасида Жанубий Қозоғистон вилоятининг йирик ҳамкори ҳисобланади. Икки томонлама товар айланмаси 20,3 фоизни ташкил этади. 2017 йили савдо алоқаси 11,7 фоизга ошиб, 622,6 млн. АҚШ долларига етди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоятдаги 3 миллионга яқин аҳолининг 17 фоизини ўзбек этноси вакиллари ташкил қилади. Вилоятдаги 15та мактабда таълим ўзбек тилида олиб борилса, аралаш тилли 50та мактабда ўзбек синфлари мавжуд. Шунингдек, республикамиздаги ягона ўзбек драма театри ҳам ушбу вилоятда жойлашган. Вилоят ҳудудида 4та газета ўзбек тилида чоп этилса, 3та телеканал қозоқ-рус-ўзбек тилларида ахборот таратади. Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси, туман ва шаҳарларда унинг 13та филиали фаолият юритмоқда. 

Яқиндагина Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорлик жонланиб, махсус тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди, янги авиатизим ва автобус йўналишлари ҳам ишга туширилди. Буларнинг барчаси икки қардош эл орасидаги яқинликни кучайтириш мақсадида бажарилаётган мажмуавий тадбирларнинг ёрқин кўриниши.

Таъкидлаш жоизки, икки эл ўртасида маданий ва адабий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида келажакда қўшни эл ёзувчиларининг асарлари қозоқ-ўзбек тилларига таржима қилинади. 

Хушхабарлардан яна биттаси – Шимкентда ўзбек халқининг буюк мутафаккир шоири – Алишер Навоий номи билан янги истироҳат боғи очилади.

Йиғилишга якун ясаган вилоят ҳокими минтақада ўтказилаётган соҳибқирон Амир Темурнинг 682 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман ишига муваффақият тилади.

 Тадбирдан сўнг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов Ўзбекистондан келган делегацияни “Ўтрор” кутубхонасига таклиф этиб, у ерда қондош эл вакиллари учун махсус танишув маросимини ўтказди. Сўнг меҳмонлар муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш мақсадида Сайрам, Ўтрор ва Туркистонга йўл олишди. 

М. АБДУРАИМОВА. С. ИСАМАТОВ суратлари, 2018-03-29, 10:34
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.