26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маънавий янгиланиш: янги лойиҳалар

Жорий йил вилоятимизда Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастури доирасида республика ва халқа­ро миқёсдаги қатор янги лойиҳалар амалга оширилади. Чунончи, май ойи­да “Ўрдабошига қайтиш: “Бирлик орти – барака” мавзуида йирик тадбир ўтказилади. Шунингдек, “Туғилган юртга таъзим: Ўрдабоши кўклами” мавзуида анъанавий ёшлар форуми уюштирилади. 

Чунончи, “Оқсув-Жабағлининг олови, Шубайқизилнинг ялови” лола фестивали, “Қымызмұрындық”, “Safari Shardara”, “Қауын fest” каби  илгари бўлмаган янги йўналишдаги тадбирлар режалаштирилмоқда. Қазиғурт туманида ўтган “Наврўз Қазиғуртдан бошланади” миллий байрамида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ана шу янгиликларни маълум қилди.

– Тоғ лоласининг энг чиройлилари Тулкибошдаги Оқсув-Жабағлида ва Шубайқизил тепалигида ўсади. Лола – вилоятимизнинг рамзи, у Қизил китобга киритилган, яъни, ало­ҳида муҳофазани талаб қилади. Шунинг учун “Лола фестивали”ни мунтазам ўтказишиб туришни режа­лаштирганмиз. Шунингдек, минта­қамиздаги таълим масканлари бити­рувчиларини янги ҳаётга Ўрдабоши тоғидан кузатиб қўйиш йўлга қўйилади. Юртимизнинг маънавий “чанқоғини” қондириш мақсадида “Халқаро санъат фестивали”ни ўтказиш анъанага айланади. 

Унда хорижлик санъаткорлар ҳам иштирок этадилар. Миллий санъатимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида фольклор жанридан ҳам танловлар ўтказилади. “Қымыз­мұрындық” тадбирини Байдибек туманидаги тоғ этагида ўтказишни кўзлаяпмиз, – деди Жансейит Қан­­­­­­­сейитули.

Минтақа раҳбарининг айтишича, вилоятимизда ой сайин “Жанубнинг буюк шахслари” мавзусида юрти­мизга таниқли зиёлилар, олим, жа­­­­моат, давлат арбобларининг ёш­ларга бағишланган сабоқлари уюш­тирилади.

СССР Рассомлар уюшмасининг 12 нафар аъзоси Тўлебий туманининг Қашқасув овулидан. Шу сабабли, Тўлебий туманида йилига икки марта, республика миқёсида халқаро рассомлар ва ҳайкалтарошларнинг бадиий кўргазмасини ўтказиш режа­ланган. Шунингдек, август ойида “Қауын fest”, сентябрда эса “Агро fest” фестивалини ўтказиш ҳам одат тусига киради.

Бундан ташқари, вилоятнинг сай­­­­­­­­­­­ёҳлик салоҳиятини ривожлан­тириш мақсадида октябрь ойида “Safari Shardara” тадбири бошланади. Қизилқумда, Сирдарё бўйида, “Шар­дара” сув омбори ёқасида са­­­­йил, сув мусобақалари, кузги жаз, гитара фестиваллари уюштирилиб, ўлкамизни қозоғистонликлар ва чет элликларга яқиндан таништириш мўлжалланган.

Сариоғочда йил сайин “Open Sary­­­­­­agash” халқаро, республика гольф мусобақалари ўтказилади.

Жанубда қишки спорт турларидан ҳам беллашувлар уюштириш учун қулай жойлар етарли. Тўлебий ту­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­манида “Қашқасувга қор ёғди”, “Қаш­­­қасув қиши”, “Қашқасув ва Биркўлик орасидаги чанғи завқи”, “Тау самалы – жан самалы” тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Унда чанғи му­собақалари, оммавий учиш, осма йўлда саёҳат сингари ўйинлар ва мусобақалар уюштирилади.

Қишда эса “Салбурын – саятшы­лық мерекесі” ва “Қансонарда бүр­­­­­­­кітші шығады аңға” тадбирлари уюштирилади. Уларни ўтказишдан мақсад – ёш авлод онгига ота-бо­болар урф-одатларини сингдириб, йиртқич қушлар билан ов қи­­­­­лиш, миллий спорт турларини ри­­­­­­­­­вожлантиришдан иборат. Бу тад­бирларни халқаро миқёсга кўтариб, уларни сайёҳлар томоша қилишга ошиқадиган даражага етказиш кўзланмоқда.

Юртимизнинг маънавий пойтахти – Туркистон шаҳри ва кўҳна Ўтрорда “Миллий ҳунармандчилик – буюк мерос” тадбирини ўтказиш ҳам мўл­жал­ланаётир.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-03-30, 19:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.