26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят депутатлари Тулкибош туманини Туркибоши деб номлашни қўллади

Тулкибош тумани номини “Туркибоши” деб ўзгартириш тўғрисидаги таклиф айни вақтида кўтарилди. Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастури доирасида минтақамиздаги аҳоли манзиллари, дарёларга тарихий номлари қайтарилмоқда. Шу йўналишдаги ишлар келгусида ҳам давом этади. Буни вилоят маслаҳатининг навбатдаги XI сессиясида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев маълум қилди.

Сессияни вилоят маслаҳати сессия­сининг раиси Дулат Абиш олиб борди. 

Сессия кун тартибида 21та асосий масала кўриб чиқилди. Чунончи, вилоят ер инспекцияси бошқармаси раҳбарининг ердан фойдаланиш ва муҳофазалашни назорат қилиш ҳақидаги ҳисоботи, вилоят маслаҳати фаолиятини ташкиллаштириш, де­путатларнинг саволлари ва сай­лов­чиларнинг аризалари бўйича бажарилган ишлар ва вилоят маслаҳат девонининг хизмати тўғрисидаги ҳисоботи муҳо­ка­­­­­ма қилинди. Шу­­­нинг­дек, вилоят ҳо­ким­­­­­­­­­лигининг ма­ҳаллий давлат-хусусий ҳам­­­­корлиги лойиҳаларининг амалга оши­­­­­рилиши тўғрисида вилоят иқтисодиёт ва бюд­жетни режалаш бошқармасининг раҳбари Арман Сабитов маъруза қилди. 

Бошқарма раҳбари депутатлардан лойиҳалар рўйхатини тасдиқлашни сў­ради. Улардан 3таси қурилиш, 2таси автомобиль йўллари, 1таси электр билан таъминлаш иншооти. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларнинг ҳужжатлари тўлиқ тайёрланиб, мутасадди ташкилотлар таҳлилидан ўтган. 

Сессия давомида фуқароларнинг айрим тоифаларига амбулаториявий даволаш пайтида қўшимча бепул до­­­­рилар бериш, Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Тулкибош туманини қай­­­та номлаш тўғрисидаги таклифни рес­публика ономастика комиссиясига юбо­риш масалалари муҳокама қилинди.

– Сўнгги йиллари бу масала бир неча марта кўтарилди. Совет Иттифоқи даврида туманнинг тарихий номи бузиб ишлатилгани тарихчи олимларга ҳам маълум. Шу сабабли, Тулкибош номини Туркибоши деб ўзгартириш тўғрисидаги таклифни бир овоздан қўллайман. Ушбу масала бўйича вилоят ҳокимлиги ва  маслаҳати тегишли қарор чиқариб, ви­лоят ономастика комиссиясида кў­­­­­­­­­­­рил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ди. Сўнгги қарорни республика оно­­мастика комиссияси қабул қилади, – деди Жансейит Туймебаев.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-03-30, 19:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.