26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астана: ривожланишнинг янги даври

Нурсултан Назарбаев пойтахтни янада ривожлантириш масалалари юзасидан кенгаш ўтказди.

Давлат раҳбари Астананинг 20 йиллигини нишонлаш ва шаҳарнинг истиқболдаги ривожини муҳокама қилишга бағишланган мажлисни очиб, пойтахтнинг қурилиши ва бунёд этилиши тарихи босқичларига тўхталди ҳамда бу ишда жараён иштирокчиларининг хизматини юксак баҳолади, дея хабар беради ҚазАқпарат. 

Илгари Целиноград ва Ақмўла номи билан машҳур бўлган Астана шаҳри 1998 йилда Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинган эди. Жорий йилда бу сананинг 20 йиллиги кенг нишонланади. 

Шунингдек, Элбоши Астанани «тинчлик ва ҳамжиҳатлик шаҳри», деб атади.

– Астана мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган шаҳарларидан бири. Аҳолиси 1 миллиондан ошди. Аҳолининг ўсиши билан бирга турар-жой бинолари қурилиши ҳам жадал олиб борилмоқда. 20 йил ичида пойтахтда 20 миллион кв.м. уй-жой фойдаланишга берилди, 53та янги мактаб ва 26та касалхона қурилди, – деди у.

Нурсултан Назарбаев шаҳарнинг барпо этилишида барча қозоғистонликларнинг ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаб, эришилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, «Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида янги имкониятлар» Мактуби ва «Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси» доирасида ишни давом эттиришга чақирди.

, 2018-04-07, 16:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.