26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Истеъдодлар кўпаймоқда

Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида ёш авлодга ота-боболарнинг бой маданий меросини теран ўргатиш баробарида уларни кўз қорачиғидай асраш кераклиги таъкидланган. 

Оқсувкентдаги марказий Маданият уйида тумандаги ўрта таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида “Она заминга таъзим” санъат фестивали уюштирилди. Таъкидлаш жоизки, бу галги тадбирда жами 600 нафар иқтидорли йигит-қиз саҳнада ўз истеъдодларини намойиш этди, Маданият уйи қошидаги майдонда эса турли мактаблардан келган меҳнат фани ўқитувчилари ўз шогирдлари билан биргаликда ясаган каштачилик, чеварлик, дурадгорлик буюмлари кўргазмаси ташкил қилинди. 

Айниқса, “Манкент”, Иброҳим ота, Улуғбек, Гагарин, Панфилов, Қошғарий, Ҳамза, Фурқат номли ўрта мактаблар ўқувчилари томонидан тайёрланган буюмлар нафақат ҳакамлар, балки, узоқ-яқиндан келган меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Ойша биби номли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Бурҳониддин Насриддинов эса янги технология асосида тахтачага ўймакор нақшлар чизган.

Умуман олганда, фестиваль доирасида ёш ҳунармандлар ўз истеъдодини тўлиқ намойиш қилиш билан бирга, янги дўстлар орттиришди. Бу каби маданий тадбирларни тез-тез уюштириб туриш, ёш истеъдодларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш демакдир.

И. КАРИМОВ, 2018-04-11, 19:12
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.