26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
700га яқин оила шимолий ўлкаларга кўчади

Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “Қозоғистоннинг учинчи янгиланиш: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубида меҳнат бозорини янгилаш учун ортиқча ишчи кучи кўп минтақалардан бошқа жойларга ишчи кучини самарали жалб этишни қўллаб-қувватлаш таъкидлаб ўтилган. 

Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг топшириғига мувофиқ, минтақадан меҳнат кучи етишмаётган республикамизнинг шимолий ўлкаларига кўнгилли равишда аҳолини кўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Масалан, бу йил Жанубий Қозоғистон вилоятидан 665 оилани кўчириш режаланмоқда.

Ушбу ишларни амалга оширишда маҳаллий ижро органлари ва ҳокимлик билан бирга минтақадаги ишбилармон фуқаролар, маслаҳат депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Бунинг исботи сифатида вилоят маслаҳатининг депутати Ж. Ағабековнинг ҳомийлигида 9 туман ва шаҳардан 75 оила келажакда кўчиб бориш учун Шимолий минтақа билан танишиб қайтишга отланди. Улардан 35таси Павлодар, 9таси Қўстанай, 26таси Шимолий Қозоғистон вилоятларига боради.

Кузатиб қўйиш маросимида қатнашган вилоят ҳокимининг ўринбосари Е. Садир жанубийқозоғистонлик оилаларга оқ йўл тилади.

– Давлат раҳбарининг ташаббуси билан йўлга қўйилган ушбу лойиҳа 2015 йили бошланган эди. 2015-2017 йиллари вилоятдан 1392 аъзоси бор 347 оила республикамизнинг шимолий минтақаларига кўчди. Улар иш билан таъминланиб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилмоқдалар. Бугун ҳам 75 оила кўчишга шайланиб турибди. Кўчаётган оиланинг ҳар бир аъзосига 84 175 тенге миқдорида моддий ёрдам берилади. Кўчиб борган фуқароларни уй-жой, ер, ижтимоий пакет билан таъминлаш ҳокимликнинг доимий назоратида бўлади, – деди Е. Абилхайрули.

Бундан ташқари, кўчувчиларга давлат томонидан йил давомида уй ижара ҳақини ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун 48 100-72150 тенге миқдорида пул тўланади.

Шунингдек, иш ўринини очиб, камида беш нафар кўчиб келган кишини уч йил муддатга доимий ишга қабул қилган фуқарога ҳар бир ишчи учун 1082250 тенге миқдорида субсидия берилади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-04-14, 13:40
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.