26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фуқаролар манфаати партия эътиборида

“Нұр Отан” партияси Жа­нубий Қозоғистон ви­ло­ят филиалида мазкур фи­лиал раисининг биринчи ўринбосари Нурмахан Жўл­­­­­­­­­­­­­дасов ҳуқуқ соҳаси хо­­дим­лари ишти­рокида жа­­моат қабули ўтка­зди. 

Унда вилоят маслаҳати де­путати, вилоят прокуратураси, ички ишлар, адлия департа­мент­лари, Ҳуқуқий статистика ва махсус рўйхатга олиш қў­митасининг вилоят бош­қар­маси, вилоят давлат даромад­лари департаменти, адвокатлар ҳайъати, нотариал палатаси, ҳу­сусий суд ижрочилари ҳуду­дий палатаси вакиллари иштирок этишди.

Моҳинисо Қодирова, Шим­кент шаҳри, Қизилжар даҳа­си, Ҳамза кўчаси, 11-уйда ис­тиқомат қилади:

– 2017 йил 10 сентябрда Ал-Акром тўхонасида суннат тўй қилдик. Тўй охирлаб қолганидан фойдаланиб, тўёнамизни ўғир­лаб кетишди. Гумондорлар ви­део­­­­­­­тасмага, суратга ҳам ту­шиб қолишган. Абай туман ички иш­лар бўлимига ариза ёздим. Ўғ­­­­­­­­­­риларнинг сурат­лари­ни ҳам топ­ширганман. 

Ҳеч қандай жавоб йўқ. Шахсини аниқлай олмаяпмиз, деб баҳона қилишяпти. Сўнг прокуратурага хат ёздим. Улар 3 ой аввал иш тўхтатилганини  айтишди. Охи­ри “Нұр Отан”га мурожаат қилиш­­­­га мажбур бўлдим.

– Орадан 8 ой ўтсаю, ҳеч қан­­­­дай натижа бўлмаса, бу ақлга сиғмайди. Суратлари билан бар­­­­­ча ҳужжатларни топширган бўлса, техника ривожланган давр­да шахсининг ким эканли­гини аниқлай олмаслик, уят эмасми? Яхши ниятда тўй қил­ган оиланинг ҳозирги кундаги аҳволини кўз олдингизга кел­­тиринг, – деди Нурмахан Мият­ули ва вилоят ички ишлар департаменти тергов бошқар­маси раҳбари, полиция полков­нигига ушбу масалани ҳал қилишни топширди. 

Мурод Шоназаров, Шимкент шаҳри, Қизилжар кичик ту­­­­­­­ма­ни, Ҳамза кўчаси, 12-уйда ис­тиқомат қилади:

– 2015 йилдан бери “Алаш” бозорида ишлайман. Дўконимдан фирибгарлар 28 миллион тен­­­­гелик товаримни нотариус ор­қали расмийлаштириб, со­­тиб олишди. Бу товарларни бош­қа бозорларга олиб бориб, со­тишган. Бироқ, менга ҳали сав­доси унча юришмаётганини айтиб, яна 11 миллион тенгелик маҳсулотимни расмийлаштириб, олиб кетишди. Мана, орадан анча йил ўтди, пулдан дарак йўқ. Уларнинг устидан ички ишлар департаментига, прокуратурага шикоят қилдим. Лекин, жавоб йўқ. Юқорига ёзаман деб, борсам, бизнинг ишимиз аллақачон тўх­­­­татиб қўйилганини айтишди. Шунинг учун ҳам “Нұр Отан”га келишга мажбур бўлдим.

Шикоятни тинглаган, Н. Жўл­дасов Абай туман ички иш­лар бўлими, прокуратурага эслат­малар бериб, ишни судга оши­ришда ёрдам беришларини сўради. 

Сайрам тумани, Манкент қишлоғи, Дўлантош кўчаси, 14-уйда яшовчи Ҳаётилла Ўр­монов: 

– Сайрам тумани ИИБ мени мактаб директори лавозимига нолойиқ деб қарор чиқарганига қаршиман. Ўқитувчи Н. Б.га дарс­га вақтида келмаганлиги учун эслатма берилган, тушунтириш хати ҳам ёзиб берган. Қонун бўйича берилган вазифаларни вақтида бажармаганлиги учун ишдан четлатдим. У туман ҳо­ким­лигига “директор ёлғон дип­лом билан ишлаяпти”, деб ариза ёзган. Бир йилда 3 мар­та ёзилган аризадан кейин иш­дан бўшатилишим тўғрисида қарор чиқарилган. Ҳеч қандай текширув ишлари юритилмасдан қарор чиқарилишини қандай ту­шуниш мумкин? Чиқарилган қарорни бекор қилиш учун барча ҳаракатларим зое кетяпти. Ҳоким­лик томонидан ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқариб қўйилган. 

Ушбу аризани тинглаган Н. Жўлдасов адлия департаментига, ЖҚВ ИИД тергов бошқармаси бошлиғи, полиция полковниги Нурмахан Тўғайбайулига ва ЖҚВ прокуратураси бошқарма бошлиғининг ўринбосари Нуртаза Маликулига ишни қайта кўриб чиқишни топширди.   

Шунингдек, мол ўғрилиги бў­йича Амангелди Сапаров, Али­бек Қултайнинг шикоятлари, Зуҳра Файзуллаеванинг укаси Эргашвой Йўлдошевнинг бедарак йўқолганлиги, Бибихадича Же­тибаеванинг қўшнисининг безо­рилиги тўғрисидаги ариза ва шикоятларини тинглаган “Нұр Отан” партияси вилоят филиали раи­­­­­­сининг ўринбосари Нурмахан Мият­ули ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига қатор вазифаларни топширди ва жамоат қабули ҳар ойнинг биринчи жума куни  мунтазам  ўтказилиб туришини маълум қилди. 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2018-04-19, 11:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.