26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астана – ҳамдўстлик ва маданият маркази

Агар республикамиз пойтахти Астана шаҳрини томоша қилишга борсангиз, тарихий жойларни топмайсиз. У кўп йиллик тарихга эга шаҳарлардан ўзгачароқ минтақавий марказга айланган.

Астана пойтахт мақомини олгач, Қозоғистон ифтихорига айланадиган муҳташам ва кўркам иншоотлар – замонавий бизнес-марказлар, меҳмонхоналар ҳамда чиройли ва муҳташам бинолар қад кўтара бошлади. Ўта қисқа вақтда бунёд этилган бундай диққатга сазовор жойлар қозоқ халқининг келажакка интилувчанлигини кўрсатиб турибди. Бу ерда замонавий қурилиш ва дизайн технологияси уйғунлаштирилиб, мамлакат раҳбарияти ҳамда халқнинг тиғиз алоқалари аксини топган. Энг аввало, “Байтерек” монументи ва “Тинчлик ва Тотувлик саройи”ни айтиб ўтиш лозим. Бу иморатларнинг ўзгачалиги ҳамда бетакрорлиги кишини ром этади. 

Астана муттассил ривожланиб бормоқда. Яқин йилларда қурилган кишини ҳайратлантирадиган ЭКСПО иншоотларини таърифлашга сўз ожиз.

"Байтерек" – Астана тимсоли

Астанани ўрганишни, албатта, “Байтерек” монументидан бошлаш керак. Монумент қозоқ халқининг шаклланиш тарихини ўзида мужассамлаштирган. “Байтерек” – илоҳий Семурғ қуши талпинган ҳаёт дарахти. У ҳаётга ишонч берувчи тилла тухум – Қуёшни қанотлари остида сақлаб ўтиради. Бу вақтда дарахт илдизлари остидан оч Аждар бош кўтариб, тухумни ейишга чоғланади. Яхшилик ва ёмонликнинг абадий кураши ана шундай тасвирланган. Бу ердан шохлари кўкка интилган, илдизлари ерни қучган, қирғоғида “Байтерек” турган машҳур дарё оқиб ўтади.

Халқимиз ҳаётида янги босқич саналиб, Қозоғистон тарихи рамзига айланган монумент 2002 йилда очилган. Минора учта асосий қисмдан иборат. Ер остидаги тўрт ярим метр чуқурликда қаҳвахона, аквариум ҳамда “Байтерек” кичик галереяси бор. Иншоотнинг баландлиги 97 метр. Бу 1997 йилда янги пойтахтга асос солинганини билдиради. Миноранинг металл конструкцияси 1000 тонна оғирликда бўлиб, 500та қозиқоёққа маҳкамланган.

Баландда ойнадан ишланган, айланаси 22 метр, оғирлиги 300 тоннали катта шар турибди. Умумий баландлиги 105 метрдан иборат ушбу муҳташам иншоот муаллифи буюкбританиялик меъмор Норман Фостер. Ойнаванд шарга чиқиш учун 86 метр баландликка лифт билан кўтариласиз. Бу ерда бар ва панорама зали, марказида дунё диний бирлашмалари вакиллари имзо қўйган 17та гулбарг ўрнатилган ёғоч глобус бор. Шунингдек, Қозоғистоннинг тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаевнинг кафт изи туширилган “Аялы Алақан” муҳри мавжуд. 

Бугунги кунда “Байтерек” нафақат шаҳарнинг, балки келажакка интилиб яшаётган, ўзининг тарихий илдизларини сақлаб келаётган қозоқ халқининг тимсолига айланган.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-04-19, 11:51
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.