26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими халқ ноиблари билан учрашди

Жанубий Қозоғистон ви­­­­­­­­лояти ҳокими Ж. Туй­­­­мебаев ҚР Парламенти Маж­­­­­­­­­­­­­лисининг депутатлари А. Бектурғанов, Ж. Нур­­­­ма­ғанбетова, Б. Хаме­нова, А. Тасбўлатов, Н. Жумил­­­­да­­­­­­­­ева ҳамда “Нұр Отан” партияси “Таълим” йўналиши бў­йича Комиссияси котиби Ш. Лепсибаев билан учрашди. 

Унда “Президентнинг бешта ижтимоий ташаб­буси” Мурожаатидаги таълим сифатини яхшилашга доир топшири­­­­­­­­­­­ғини бажариш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда вилоят ҳокими минтақамизнинг таълим соҳаси аҳволи билан таништириб, меҳ­монларни Президент қўйган ва­­зифаларни биргаликда бажа­риш­­­­­­­­­­­га чақирди. 

– Элбоши 2022 йилга қадар 75 минг ўринли талабалар уйи қу­рилишини топширганидан ха­­­­­­­барингиз бор. Шу ўринда ўз тажрибангизни ўртоқлашиб, ётоқхоналар қуриш, ўқув юрт­ларидаги техник ўқув базасининг яхшиланишига иложи борича кўмаклашишга чақираман. 

Талабалар ётоқхона билан таъминланса, кўп масалалар ўз ечимини топади. Хуллас, паст баҳода ётоқхона, арзон йўлкира ва ёшларнинг хавфсизлиги масалалари ижобий ҳал эти­лади, деган фикрдаман, – деди Жансейит Туймебаев. 

Шунингдек, вилоят ҳокими минтақамиз таълим соҳасида жорий этилган рақамлаштириш тизимидаги янгиликлар хусусида ҳам фикр билдиришди. Бугунги кунда вилоятимиздаги қатор туман ва шаҳарларда мактаб директорини ишга, болаларни болалар боғчасига ва таълим даргоҳларига қабуллаш ишлари электрон тизимга ўтган. Бундан ташқари электрон кундалик дас­­­тури ҳам дастлаб ЖҚВда йўл­га қўйилди. Натижада таълим соҳасида инсон омили ка­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­майиб, қоғозбозлик ва уюшган жи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ноятчиликнинг озайгани ҳам ай­­­­­­­­­тиб ўтилди. 

Ўз навбатида Мажлис де­путати А. Бектурғанов вило­ятда бажарилаётган ишлар кўнгилни қувонтираётганини, таълим соҳасидаги масалалар ҳам ўз ечимини топаётганини айтди. Халқ ноиблари вило­ятимизда бир неча кун бўлиб, ўқув юртларини оралаб, ётоқ­­­­­хоналарнинг аҳволи би­лан танишишни режалаб қў­йиш­ганини маълум қилдилар. 

Айтганча, вилоятда бугунги кунда техникавий ва касбий таълим ташкилотларида 74 мингдан зиёд талаба билим олмоқда. Давлат тасарруфидаги 36та коллежнинг 32тасида ётоқхона мавжуд. Мазкур кол­лежларнинг барчаси ошхона ва буфетлар билан 100 фоиз  таъминланган.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-04-28, 10:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.