26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамжиҳат элнинг баракаси мўл

Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Сизларни 1 май – Қозоғистон халқининг бирлиги байрами билан чин дилдан табриклаймиз!

Қозоғистон халқининг бирлиги куни бугунги кунда тинч ва осойишта яшаётган мамлакат фуқаролари учун илиқ истаклар ва дўстона ниятлар тараннуми, интиқлик билан кутиладиган байрам.

Бизнинг давлатимизнинг асосий ютуғи – элимизда яшовчи миллатларнинг этносаро ҳамда конфессияаро ҳамжиҳатлиги, ўзаро тушуниши ва ҳурматидир. Элбошимиз Н. Назарбаевнинг доно сиёсати туфайли мамлакатимизда юздан зиёд этнос вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечиришмоқда. Шунинг натижаси ўлароқ Қозоғистон бирлиги ярашган, баракали элга айланди.

Бугун биз Буюк даштнинг ибрати билан Мангу Эл барпо этиш сари қадам ташладик. Кун сайин ўзгараётган замоннинг турфа синовларига бардош бера оладиган қудратли давлатни шакллантирдик. Улкан ўзгаришлар жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олган. Умуммиллий янгиланиш сиёсий-иқтисодий соҳалар билан бир қаторда, фуқаровий онгни ҳам жўшқинлаштиради.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг баракали чанғароғи атрофида бирлашган этнослар ҳар доим элимизни танитадиган эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, ҳамжиҳатлигимиз ва баракали бирлигимизни мустаҳкамлаш йўлида изчил фаолият юритмоқдалар.

Халқимизда «Бир кун жанжал бўлган ердан қирқ кун барака кетади», деган доно нақл бор. Унга қатъий амал қиладиган элимиз бирликни туғ қилиб, аҳилликни улуғлаб келади. Давлатимизнинг асосий бойлиги – жамиятдаги бирлик ва тотувликни сақлаш ишига ҳар биримиз масъулмиз.

Ўз давлатини қураётган миллат тарихининг қайси саҳифасини варақламанг, даставвал, дўстликка, тотувликка ундовчи ибратли нақлларни учратасиз. Доно халқнинг 

дунёқараши ҳам кенг бўлади. Бирлиги ярашган жамиятнинг давлати улғаяди.

Қадрли ҳамюртлар!

Қозоғистон халқининг бирлиги байрами муборак бўлсин! Хонадонингизни қувончу шодлик тарк этмасин! Оилаларингизга бахт-барака тилаймиз!

 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳати котиби, 2018-04-28, 11:08
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.