26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бирдамлик флешмоби

1 май – Қозоғистон халқининг бирлиги куни муносабати билан жанубда аҳолини баракали бирлик ва тотувликка чорловчи тадбирлар тантанали нишонланди.

Байрам арафасида Шимкентдаги химия-биология йўналишидаги Назарбаев заковат мактаби ўқувчилари “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биноси олдида флешмоб ўтказишди. Ёшлар фаровон турмуш ва умуммиллий бирликнинг қозоғистонча намунасини турли ҳаракатлар орқали кўрсатишди. Шунингдек, тантанали тадбирда ёш дўмбирачилар “Сариарқа” куйини ижро этиб, “Қозоқ ботирлари” рақсини намойиш этишди. 

Тадбирда вилоят “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбари Ербўл Байқўнақов ҳамда Назарбаев заковат мактаби директори Балқан Қасимов табрик сўзларида Қозоғистон халқи бирлиги кунининг аҳамиятига тўхталиб ўтишди. Тадбир сўнггида флешмоб иштирокчилари элимиздаги тотувлик ва фаровонликдан нишона сифатида осмонга шарлар учиришди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-05-03, 11:17
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.