26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бирлигимиз шарофати

Элбоши Қозоғистон халқининг бирлиги кунини нишонлашга бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди

Давлат раҳбари байрам концертини томоша қилди.

“Қазақ эли” монументи олдидаги майдонда Нурсултан Назарбаевни Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошидаги этномаданият бирлашмалари вакиллари миллий дастурлари, қўшиқлари ва рақслари билан кутиб олишди.

Элбоши барча қозоғистонликлар ҳамда тадбир иштирокчиларини давлат байрами билан қутлади.

– Барчангизни умумий байрамимиз – Қозоғистон халқининг бирлиги куни билан табриклайман. Бирлик туфайли биз мустақил давлат бўла олдик. Бизнинг бирдамлигимизни барча улуслар таърифламоқда. Бизга дунёнинг турли чеккаларидан кўп миллатли давлатни қандай қуриш кераклигини ўрганиш учун келаётганлар бор, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари элимиз юксак муваффақиятларга кўп миллатли Қозоғистон халқининг бирлиги ҳамда дўстлиги туфайли эришганини таъкидлади.

– Бирлигимиз туфайли биз ривожланган 30 элнинг қаторига кириш ҳамда халқ фаровонлигини оширишни мақсад қилиб қўйдик. Халқимизнинг барака-бирлиги туфайли мен ҳар бир қозоғистонликнинг турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилган “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси”ни эълон қилдим, – деди Нурсултан Назарбаев.

Сўнг Қозоғистон Президенти барчани байрам билан қутлаб, ёш авлоднинг келажаги ёрқин бўлишига тилакдошлик билдириб, ҳар бир оилага бахт-саодат ва тинчлик тилади.

, 2018-05-03, 11:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.