26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Меморандум имзоланди

Элбоши Н. Назарбаевнинг «Ке­лажакка йўлланма: маъна­вий янгиланиш» дастурий мақоласида белгиланган ва­зи­­­фалар доирасида ҳамда Астананинг 20 йиллиги муно­­сабати билан Кентов шаҳрида Шимкент шаҳар Абай тумани ҳокимлигининг маданият кун­лари ўтди. 

Мақсад – Абай тумани билан Кентов шаҳри ўртасидаги мао­риф ва маданият, маънавият, ижтимоий-иқтисодий ҳам­да саноат соҳаларини мувофиқ­­­­­­­лаштириб тажриба алмашиш, ўзаро алоқа ўрнатиш эди. 

Марказий “Ынтымақ” майдонида кентовликлар учун қишлоқ хўжа­лик маҳсулотлари ярмаркаси уюш­тирилди. Унда гўшт, ун, мева, саб­­­­­­завот маҳсулотлари 20 фоиз арзон баҳода сотилди. 

Кентов шаҳри ҳокими А. Мақул­­­­­баев мазкур тадбирнинг аҳамияти, моҳиятига тўхталиб, меҳмонлар, оқсоқоллар, зиёлиларга ўз миннат­дорчилигини билдирди. 

Кентов – конда жадал бурғулаш ишлари бўйича рекорд қўйган ша­ҳар. Унча катта бўлмаган, лекин тарихи бой Кентовдан Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари, Ленин му­кофоти лауреатлари, санъат дар­ғалари етишиб чиққан. Айни пайтда шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий шароити йил сайин яхшиланиб бормоқда. Барча соҳаларда ўсиш мавжуд. 

Шимкент шаҳар Абай тума­­­ни ҳокими Ахмет Татибаев Кентов­­га келган делегатлар билан таниш­тирди. Абай тумани билан Кентов шаҳрининг ўхшаш тарафлари кўп. Шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Исахан Жумабаев, Абай тумани фахрийлар кенгаши раиси Улиқпан Башенов, вилоят фахрийлар кен­­­­­гаши аъзоси Қанжигит Сиздиқовлар мулоҳазаларини баён этишди. Кентов шаҳри ва Абай тумани ўртасида билим, маданият, маъна­вият ҳамда иқтисодиёт ва саноат со­ҳа­­­­­ларида ўзаро ҳамкорлик ҳа­қида меморандум имзоланди. Шимкентлик меҳмонлар шаҳар музейини, Қарноқ қишлоғидаги «Шоммат Эшон» музейи, минг йиллик тарихга эга тут дарах­­­­­­­­­­тини зиёрат қилдилар, мар­казий ку­­­­­­­­­­­тубхона ҳамда Кентов транс­­­фор­матор заводи фаолияти билан танишдилар. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-05-24, 10:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.