26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Истиқлол нуридан нурафшон юртим

Дунёнинг у томонини кўрганлар

Мустақилликнинг энг йирик меваларидан бири – жаҳонни таний бошлаганимиз. Туғилиб ўсган қишлоғим – Кўлкент фарзандларидан бири Отабек Усмонов Америка Қўшма Штатларида бир йил таълим олиб қайтди. Чекка қишлоқ мактаблари битирувчилари ҳам бугунги кунда жаҳоннинг турли мамлакатларида ўқиш имконига эга бўлишди.

Мамлакатимиз ичкарисида ҳам олий ўқув юртлари талабалари сони ва энг муҳими, таълим сифати ўсиб бормоқда. Яқиндагина рус, ҳам қозоқ тилини яхши билувчи мутахассислар саноқли эди. Янгиланган таълим ва учтиллиликка ўтиш жараёни ҳамда мус­тақиллик берган имкониятлар туфайли бугунги кунда уч-тўрт тилда бемалол сўзлаша олувчи ёшларни тез-тез учратасиз.

Мамлакатимиздан етишиб чиққан Жамила Стех­лицкая Европанинг ривожланган давлатларидан бири – Чехияда давлат арбоблари қаторида кўз­­­­­га ташланди, вазирликларни бошқарди. Собиқ Бош вазиримиз Қасимжўмарт Тўқаев Бирлашган Мил­­латлар Ташкилоти Бош котиби муовинлари қаторида. Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги энг ну­­фузли ташкилотнинг олий органи Хавфсизлик Кен­гашига раислик қилгани ҳам хотирамизда.

Буларнинг барчасига эришиш осон бўлмади, аммо янги авлоднинг янада юксак чўққиларга эришишига шубҳа йўқ. 

Евроосиё марказидаги мўъжиза

Инсон борки, ҳайратланишга мойил. Табиа­­­ту-самовотдаги ақл бовар қилмайдиган синоат­ларни, гўзаллик ва уйғунликни кузатиш шуурига яратувчанлик ҳисси сингдирилган Бани Одам­да ўз қўллари билан мисли кўрилмаган нима­ларнидир барпо этиш истаги уйғонади. Қадим замонларда қоятошларга дастлабки суратларни чизган аждодларимиз ҳам, Миср саҳроларида эҳромлар барпо этган, Самарқанду-Тур­кис­­­­тонда замонасининг энг гўзал ва мукаммал би­­­­­но­­­­­ларини қурдирганлар ҳам шуурда кашф эти­­­­либ, амалиётга кўчирилган ижод бахтидан сармаст бўлишганига шубҳа йўқ.

Йигирманчи асрнинг охирги ўн йили инсоният хотирасида прагматикага йўғрилган давр сифатида қолди. Ундаги ҳар бир қадам – муайян бир воқеа.  Аммо таниқли олим Людмила Салдатзенинг таъбири билан айтганда, “...салтанатлар яратади”ган туркий элларнинг бири яна бир бора оламни ҳайратлантирди – қашшоқлик исканжасидан чиқиб келаётган Қозоғистон 1998 йилда оламнинг энг мураккаб иқлим шароитларига эга минтақада янги пойтахт қуришга киришди. Бу жасоратни фақат Пётр биринчининг Болтиқ денгизи бўйидаги ботқоқликда шаҳар барпо этиши билан таққослаш мумкин.

Бир ойдан буён Астана шаҳрида яшаяпман. Евроосиёнинг ҳам, Қозоғистоннинг ҳам деярли марказидаги батартиблик ва сокинликни, мен яшаган пойтахтлар ичида фақат Вашингтон билан таққослаш мумкин. Ваҳоланки, АҚШ пойтахтининг аҳолиси 700 000 га ҳам етмайди, тарихи эса бир неча асрга тенг. Астананинг мутлақо янгидан қурилган чап қирғоғи аҳли учун яратилган имкониятларни эса баъзи 10-15 миллионли шаҳарларда яшовчилар ҳам тасаввур қилолмайди...

Йиллар ўтаверади. Аммо ҳар бир инсоннинг ортидан из қолади. Кимдир бу фоний дунёнинг яхшироқ бўлиши учун кўпроқ, кимдир камроқ хизмат қилади. Тўнғич Президент ҳамда замондошларимиз барпо этган мустақил мамлакат ва унинг пойтахти – Евроосиё жавоҳирини  авлодларимиз кўз қорачиғидай асрашлари аниқ. 

Ўрдабоши – ҳамжиҳатлик майдони

Шу кунларда Жанубий Қозоғистон вилоятидаги қутлуғ манзиллардан бири – Ўрдабоши тепалигида катта ишлар амалга оширилмоқда. Қозоқ хонлиги, Ўрта Осиёдаги туркий халқлар тақдири қил устида турган бир паллада уч жузни жамлаган бу заминда жунғор босқинчиларига қарши кураш такрор алангаланганди.

Йигирма беш йил муқаддам шу ерда Қозоғистон, Қирғи­зистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг учра­шуви ўтди. Жунғорларга қарши курашда қозоқ, ўзбек, қирғиз, тожик халқларининг баҳам­­­жи­­­­­­­­­ҳат­лиги нақадар кучли бўлгани тарихдан маълум. Мустақилликнинг дастлабки йил­­лари­даги қийин­­­­­чиликларни енгиб ўтишда бирлик-тотув­лигимизнинг аҳамиятини эса тарихчиларимиз ҳали кўп ўрганиш­лари зарур. 

Бинобарин, Элбошининг сиёсати ва халқлар­нинг эзгуликка интилиши охир-оқибат муваффа­­­қи­ятла­­­­римизда инъикосини топди. Бундай фаолият келажакда ҳам мевасини бера боришига шубҳа йўқ.­­­­­­­­­­­­­

* Шукрона

Соҳиба МУЗАФФАРОВА, 

Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзоси:

– Мустақилликнинг дастлабки кунларидан эътиборан Қозо­ғистон эришган барча муваф­­­­­­­­­­фақиятлар Нурсултан Назар­­­баевнинг номи билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда дав­латимизнинг жаҳондаги пешқадам  30 мамлакатга тенглашиб қолишида унинг хизматлари беҳисоб. “Мен учун элимни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари сафига қўшишдан улкан мақсад йўқ”, дейди Элбошимиз. Шукрларким, юртимиз тинч, иқти­­­­­­­­­содимиз ва халқимизнинг турмуш фаро­­­­­вон­­­­лиги ортмоқда. Энг муҳими, 130 га яқин этнос вакиллари тинч-тотув яшашмоқда. Конс­ти­­­туция­­­нинг 19-моддасида ҳар бир инсон ўз тили, маданияти, анъаналаридан эркин фой­­­­­дала­­­­­­­­ниши кафолатланган. Мазкур қонуний имконият Элбоши раислик қилаётган Қозоғистон халқи Ассамблеяси фаолиятида ўз аксини топ­ган. Турли этномаданият бирлашмалари ва­кил­­­лари элимиз равнақи йўлида қўлни-қўлга бериб ишлашмоқда. Бу эса эртаги кунимиз ёрқин­лигининг кафолатидир.

Абдумалик САРМОНОВ, 2018-05-29, 09:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.