26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон: самарали битимлар

Мустақилликка эришгач, мамлакатимизда хорижий давлатлар билан тўғридан-тўғри битимлар тузиш имконияти кенгайди. Давлатимиз чегарасини ҳуқуқий қонунлар асосида мустаҳкамлашнинг ўзи тарихий аҳамиятга эга. Хорижий мамлакатлар билан тузилган битимлар ҳар бир соҳадаги ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишга асос бўлибгина қолмай, йиллар мобайнида ҳамкорлик алоқаларини жонлантириб, дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга ёрдам берди. Хўш, Қозоғистон мустақиллик йилларида қайси мамлакатлар билан самарали шартномалар имзолади, қанча ва қандай қонунлар қабул қилди ҳамда уларнинг аҳамияти нимада?

Мамлакатимизда мустақиллик йиллари мобайнида демократик ва ҳуқуқий талабларга мос муҳофаза қилиш тизими шаклланди. Ҳозир бу тизим Конституция талаблари асосида самарали ишламоқда. Ушбу тизим натижаларини саралаб, унинг фаолиятини янада ривожлантириш ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Сабаби, жиноятчиликка қарши кураш, қонун устуворлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби масалаларнинг натижаси бир қанча ҳуқуқий актларнинг бажарилишига боғлиқ. Бу масалалар ҳуқуқий соҳада хорижий мамлакатлар билан битимларнинг мақбул бўлишига ҳам таъсир кўрсатиши аниқ. 

Давлатнинг ҳуқуқий сиёсати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд тизимлари ва қонунни ҳимоялаш институтларининг ривожланиши туфайли хорижий давлатлар билан ушбу соҳада самарали битимлар тузиш йўлга қўйилди. Натижада, Қозоғистон хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан 3 867та халқаро шартномани имзолади. Улар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни таъминлайди. Хусусан, мамлакатнинг миллий ва ҳудудий хавфсизлигини таъминлашда ташқи сиёсатнинг асосий йўналиши – давлатимиз чегарасини халқаро талабларга мос расмийлаштиришдир. Халқаро битимларни имзолаш орқали барча қўшни давлатлар билан чегарани делимитациялашнинг якунланишини ушбу соҳадаги муҳим ютуқ, дейишимиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Қозоғистон давлат чегарасини Хитой ва Туркманистон билан тўлиқ расмийлаштирди. 2017 йилнинг 25 декабрида Астана шаҳрида Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги давлат чегараси тўғрисидаги битим имзоланди. Мазкур ҳужжат икки давлат парламентлари томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради. Ўзбекистон ва Россия билан чегарамизни делимитациялаш жараёни тугагач, мазкур мамлакатлар билан битимлар тузилади. Чегарани ҳуқуқий расмийлаштириш қўшни давлатлар билан келишмовчиликларни бартараф этишга ёрдам беради. Давлатимизнинг 2010-2020 йилларга мўлжалланган ҳуқуқий-сиёсий концепциясида таъкидланганидек, ташқи сиёсат соҳасидаги узоқ муддатли манфаатларнинг ҳимоя қилинишига, халқаро саҳнида икки томонлама ва кўп томонлама ўзаро фойдали ҳамкорликни таъминлашга йўналтирилган фаолият ҳамиша халқаро-ҳуқуқий созлаб туришни талаб этади. Бу каби ишларнинг турли соҳаларда кенг амалга оширилаётгани маълум. Шу сабабли хорижий давлатлар билан ҳуқуқий соҳада икки томонлама битимлар имзоланмоқда. 

Қозоғистон билан тузилган ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги халқаро шартнома асосида жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, шунингдек, шу ҳудудда истиқомат қилувчи бошқа шахслар битим тузилган тарафнинг суд, прокуратура, ички ишлар ва хавфсизлик органларига ҳамда тасарруфига фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар кирадиган бошқа муассасаларига мурожаат этишлари мумкин. Мамлакатимиз Покистон Ислом Республикаси, Ўзбекистон, ХХДР, Грузия, Қирғизистон, КХДР, Туркманистон, Озарбайжон, Вьетнам, Туркия Республикалари билан Халқаро битимларни қонунан имзолади. Ушбу шартномалар халқаро ҳуқуқий битимларни амалга оширишда ҳуқуқий ёрдам ва алоқаларда самарадорликни таъминлайди. Бундан ташқари, 1951 йилнинг 31 октябрида Гаага шаҳрида қабул қилинган Халқаро шахсий ҳуқуқ тўғрисидаги Гаага конференциясининг Низоми 2017 йилнинг 16 майдаги 66-VI сонли Қозоғистон Республикасининг қонуни билан ратификацияланганлигини ҳам мустақиллигимизнинг меваси дейиш мумкин. Сабаби, Қозоғистон ушбу конференциянинг 83-аъзоси бўлди.

Гаага конференциясини ўтказишдан мақсад – хусусий халқаро ҳуқуқ меъёрларини босқичма-босқич мувофиқлаштиришга эришишдир. Юқорида тилга олинган ҳуқуқий битимлар мамлакатимизнинг чорак аср мобайнида жаҳон саҳнасида ўз ўрнини эгаллаганини ва бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқли шароитда эканлигини тасдиқлайди. 

А. ТАСБЎЛАТ, «Егемен Қазақстан», 2018-05-29, 10:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.