26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ораста ҳовли эгалари рағбатлантирилади

Шимкент шаҳар ҳокимлиги ва “ЖҚВ Фуқаровий альянси” ҳамжамиятининг ташабусси билан ўткази­лаётган “Тоза шаҳар” тадбири бу йил ҳам  давом этади. Бу Шимкент шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар за­­­лида ўтган брифингда айтилди. 

Акция иштирокчилари ўзлари истиқомат қиладиган кўча, кўп қаватли уйлар ҳовлиларини ободонлаштиришлари, кўка­лам­­зорлаштиришлари ҳамда сани­­тария жиҳатидан тоза­лашлари керак. 

Бу ишларда ху­сусий ва би­родарлик мулкига эга аъзолар ҳам қатнаша олади­лар. Жорий йил олтинчи марта уюш­тири­лаётган танловда иштирок этиб, совринли ўринни эгаллаш имко­нияти катта. 

– Сабаби, анъанавий тур­да ўтаётган тадбирда даъвогар­лар­нинг фаоллиги юқори, – дейди ташкилотчилар. 

Танловда Шимкент шаҳрида яшовчи шахслар ва ҳовли, кў­ча номидан қўмита раислари (раисалари) иштирок эта олади. 

Танлов қуйидаги номина­циялар бўйича ўтказилади:

1) “Энг яхши ҳовли” (ҳар ту­мандан 1,2,3-ўринлар ҳамда рағбатлантирувчи мукофот,  ҳам­маси бўлиб 16та ўрин);

2) “Энг яхши кўча” (ҳар ту­мандан 1,2,3-ўринлар ҳамда рағ­батлантирувчи мукофот, ҳаммаси бўлиб 16та ўрин);

3) Энг яхши туман;

4) “Энг яхши участка инс­пектори” (ҳар тумандан бир киши). 

Шунингдек, акцияда фаол қатнашиб, ўзи яшайдиган ҳов­ли, кўчаларнинг тозалиги ва кўркамлашишига ҳисса қўшган мактаб ўқувчилари ва жамоат жойларида тартиб сақлаш, “ноль тизимлилик”ни шакллантириш, майда ҳуқуқбузарликларнинг ол­дини олишда самарали хизмат кўрсатган ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг ходимлари мах­сус қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. 

Даъвогарларнинг танловда қатнашиш ҳақидаги аризаси ўзи истиқомат қиладиган ту­ман ҳокимлиги (Абай, Ал Форо­бий, Енбекши ҳамда Қаратов туманлари) қошида тузиладиган ишчи гуруҳи аъзоларига топ­ши­­рилади. Улар қуйидаги манзил­ларда жойлашган:

– Абай тумани ҳокими девони, Шимкент шаҳри, Ш. Қалдаяқов кў­­­­­­­­­­­­­­­часи, 13, телефонлари: 77-09-12, ­56-25-75;

– Ал Форобий тумани ҳо­­кими девони, Шимкент шаҳри, Ти­ни­ба­­­­­­­­ев кўчаси, 49, телефонлари: 54-58-46, 54-96-54; 

– Енбекши ту­мани ҳокими де­вони, Шимкент шаҳ­­­­­­­­­­­­­ри, Толстой кўчаси, 119, теле­­фонлари: 51-79-33, 43-31-09;

– Қоратов тумани ҳокими девони, Шимкент шаҳри, “Нурсат” кичик тумани, 24/1, телефонлари: 42-10-20, 42-10-19. 

Ариза топширилгандан сўнг уч кун ичида танлов комиссияси номзодларнинг ҳужжатлари би­лан танишиб, умумшаҳар бос­қичида иштирок этишга юборади. 

Комиссия қошида ҳар бир туманда тузилган ишчи гуруҳи ҳар 15 кунда таҳлил қи­лиш мақ­садида танловга қат­на­шаётган кўча ва ҳовлиларга бориб, текши­риш ўтказади. 

Танлов ғолибларига берила­диган совриннинг умумий миқ­дори – 4 млн. тенге.

3 майда бошланган танлов 1 сентябргача давом этади. 

Танлов ғолиблари шаҳар ку­нида тақдирланади. Танловда қатнашиш ҳақидаги ариза фақат 1 июнгача қабулланади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-05-31, 10:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.