26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жансейит ТУЙМЕБАЕВ, вилоят ҳокими: “Лотин алифбосини ўрганишда муаммо йўқ!”

Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев талаба ёшлар билан учрашди. Унда минтақа раҳбари бўлажак мутахассисларга “Маънавий янгиланиш: ёшлар ва тарих сабоқлари” мавзусида маъруза қилди. Учрашувда олий ўқув юрти устозлари, ёш олимлар, талабалар, ОАВ вакиллари, жами 400га яқин одам иштирок этди.

Элбошининг “Маънавий янгиланиш” дастурий мақоласини тушунтириб, ёшлар билан фикр алмашишга бағишланган учрашувда вилоят ҳокими жамият тафаккурини ҳар томонлама ва тубдан янгилашга йўналтирилган миллий лойиҳанинг тавсия этилиши – юрт тараққиётининг тарихий даврига мос қарор бўлганлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда вилоят раҳбари лотин ҳарфларида жумлалар ёзиб, унинг асосий қоидалари билан таништириб ўтди. 

– Абайнинг 25-қора сўзида “Зараридан узоқ бўлиб, фойдасидан баҳраманд бўлган ҳолда ўзгаларнинг тилини, санъатини ўрганиш керак”, деганига 100 йилдан кўп вақт ўтса-да, у ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Айтиш жоизки, биз лотин алифбосига ўтаётганимиз йўқ, балки унга қайтмоқдамиз. Чунончи, биз 1929-1940 йиллари айнан шу алифбодан фойдаландик. У бизни янги чўққилар сари етаклайди. Вилоятимизда мана шу мавзуга бағишланган 1000дан зиёд тадбир ўтказилди. Хорижлик ёзувчилар, вилоят зиёлилари, туркшунос олимлар иштирокида “Лотин алифбосига ўтиш – миллатимизнинг порлоқ келажаги”, “Янгиланиш – ёзувдан бошланади”, “Тил. Мустақиллик. Анъана” каби бир неча илмий йиғин уюштирилди, – деди вилоят ҳокими.

Учрашувда ёшлар ҳам турли мавзуларда маърузалар ўқишди, вилоят раҳбари эса талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

2018-06-11, 10:52 797
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.