26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Элбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг 5 июнь куни имзолаган Фармонини Жануб аҳли зўр қувонч билан қабул қилди. Аҳолиси зич жойлашган икки туманни – Мақтаарал, Жетисай, Сариоғоч ҳамда Келес номи билан 4 туманга ажратиб берган Президентимизга эл миннатдорчилик билдирмоқда. Барчангизни Жанубий Қозоғистон вилояти учун ҳам муҳим, ҳам тарихий хушхабар билан чин дилдан табриклайман!

21 йил муқаддам мустақилликнинг қийин даврларида мазкур туманлар қўшилиб, бир марказга айлантирилган эди. Энди мана, қаддимизни тиклаб, куч-қудратимиз ортган бир даврда қайта аслига келтирилди. Юқоридаги қарор янги иш ўринларини очишга, давлат дастурларини сифатли амалга оширишга ўз таъсирини кўрсатади.

Барқарор тараққиёти билан республикага танилган кечаги икки, бугунги тўрт туманда 700 мингдан зиёд фуқаро бор. Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликка мослашган туманлар чегара ҳудудида рақобатбардошлик билан сидқидилдан меҳнат қилиб келишмоқда.

Янги Фармон меҳнаткаш элнинг шодлиги билан бирга даромадларини янада орттириши аниқ. Шунинг учун ҳам жанубийқозоғистонликлар номидан вақт талабига кўра қарор қабул қилиб, аҳоли эҳтиёжига мос қадам ташлаган Миллат етакчисига сидқидилдан миннатдорчилик билдирамиз.

Бу Мустақилликнинг, барқарорлик ва тинчликнинг меваси. Бирлигимиз баракага етаклаб, ҳамжиҳатликда ризқ-насибамизни орттираверайлик!

Эзгу ният билан, Жансейит ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими, 2018-06-11, 10:57 661
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.