26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кеча ва бугун

"...Маънавий янгиланиш миллий тафаккурнинг турли қутбларини қайиштириб, яраш­­­­­тира оладиган қудрати билан муҳимдир. Бу – буюк тарихнинг, бугунги бунёдкор кун ва пор­­­лоқ келажакнинг уфқларини уйғунлаштириб, туташтирадиган миллат сирининг дастуридир". 

Нурсултан НАЗАРБАЕВ.

«Мен халқимнинг сабоқларга бой тарихи ва азалдан мазмуни бузилмай келаётган миллий урф-одатларини навбатдаги тараққиётнинг мустаҳкам ўзаги қилган ҳолда ҳар бир қадамини шахдам босишини, келажакка ишонч билан интилишини хоҳлайман», деб ёзади Президентимиз Н. Назарбаев «Келажакка йўлланма: маънавий ян­гиланиш» дастурий мақоласида. Қо­­­­зоғистон халқи Ассамблеясини ту­зиш­­­га берилган кўрсатмасида эса Эл­­­­­­­бошимиз «Осойишталик ҳар кимга, ҳар жойда ҳам зарур. Киши хотиржам бўлсагина, ҳаётда кўзлаган мақсад ва орзу-ҳавасларини амалга ошириш йўлида саъй-ҳаракат қила олади», деган эди.

Тинчлик, осойишталик туфайли мустақил юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқ фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Дарҳақиқат, тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, натижада, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш бошланадии. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқати, меҳр ва мурувватининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир. 

Элбошимиз «Қозоғистон-2050» Стра­­тегиясида жамиятимиз олдида тур­ган барча вазифаларни ҳал этиш­­нинг энг асосий мақсади халқ фаро­вонлигини ошириш, турмушини ях­шилаш, дея таъкидлаган эди. Мана, кўз очиб юмгунча Астана шаҳрининг пойтахт мақомини олганига ҳам йи­гирма йил тўляпти. Астана би­лан бирга туманимизнинг ша­ҳар ва қишлоқлари ҳам ривожланди. Чу­нончи, бу даврда минглаб хонадон­­ларда зангори олов пайдо бўлди, ўн­­­­­лаб қишлоқлар газ­лаштирилди, ян­ги мактаблар, ижти­моий-маданий ин­шо­отлар қурилиб, фой­даланишга топ­­­­­­­ширилди, буларнинг барчаси мус­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тақиллигимиз шарофати.

Мустақиллик йилларида тад­бир­корлик, ишбилармонликка кенг йўл очилди. Натижада, топган сармоя­лари­ни ўз оиласи, қишлоғи манфаатлари йўлида сарфловчилар кўпайди. Хусусий болалар боғчаларининг очилиши ҳам шулар жумласидандир. Иссиқхоналар, мева сақлашга мўлжалланган со­вутгич омборлар, замонавий савдо марказлари, ки­чик ишлаб чиқариш цехлари очил­моқда. 

Президентимиз Н. Назарбаев ҳам «Келажакка йўлланма: маънавий ян­­­гиланиш» дастурий мақоласи ва “Тўр­тинчи саноат инқилоби шароит­­­­ларида ривожланишнинг янги имко­ниятлари» Мактубида юртимизда мустақиллик йиллари босиб ўтилган йўл, эришилган ютуқлар, қўлга ки­ритилган натижалар чуқур таҳлил қилиб берилди. 

Дунёнинг мана-ман деган мамла­катлари жаҳон иқтисодий, молиявий инқирозидан азият чекаётган бир ша­­­­­роитда диёримизда улкан қу­рилиш бун­­ёдкорлик ишларининг амалга оши­ри­­­­лаётгани, гигант корхо­налар, наму­­­на­ли турар жой бинолари бар­­­­­по эти­ла­­­ётгани ҳақиқатдан ҳам танлаган тараққиёт йўлимиз тўғ­ри эканининг тасдиғи бўлмоқда. Мам­­лакатимизда тадбиркорликни ри­вожлантиришга қаратилаётган эътибор қишлоқ хў­­­жалигида банд бўлган аҳо­лининг асосий қисми саноат ва хизмат кўр­сатиш соҳаларига жалб эти­лаёт­гани, фан ва таълим, маданият ва спорт соҳаларида юксалишлар юз бераётгани – буларнинг барчаси жа­ҳонда “Қозоғистон модели” деган ном билан танилган ислоҳотларимиз ну­фузини янада оширишга хизмат қил­­­­­­моқда. Элимиздаги мегаполис ша­ҳар­­­лар қаторига Шимкентнинг киргани, вилоят марказининг Туркистон шаҳрига кўчирилиши ҳақидаги Пре­зидент қарори ҳам шуларнинг яна бир далили.

Элбоши «Келажакка йўлланма: маъна­­вий янгиланиш” дастурий ма­қо­ла­­­­­­­си­да таъкидлаганидай, ўтмишни уну­­тишга асло ҳаққимиз йўқ. Зеро, усиз мус­­­­­­­­­­­­та­қилликка тўлақонли муносабат бил­­дириб бўлмайди. Усиз авлодларимиз онгида шукроналик ҳиссини камол топ­тира олмаймиз. 

Ана шу фожеали ўтмиш, босиб ўт­ган машаққатли йўлимиз барчамизга сабоқ бўлиши, бугунги воқеликни теран таҳлил қилиб мавжуд таҳдидларга доимо огоҳ бўлиб яшашга даъват этиши лозим. Зеро, “Ўз та­­­­­­­­­­рихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ!”

, 2018-06-12, 10:21
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.