26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Зулматни ёритган шодиёна

Шимкентда “Миллион билан бирга шодланайлик!” флешмоби ўтди

Шимкентдаги “Наурыз” майдонида шаҳар аҳолиси ҳамда шаҳар раҳбари Нурлан Сауранбаевнинг ташаббуси билан “Миллион билан бирга шодланайлик!” флешмоби ўтди.

Миллионли шаҳарда бир лаҳза электр манбаини ўчириш орқали 1 млн. киловатт электр қуввати тежалди. Миллионли шаҳар мақомини олган Шимкентнинг байрамини нишонлашга йиғилган минглаб одамлар ўз тилакларини айтиб, ёритгичлар учиришди.

Кўпчилик кўтаринки кайфиятда мусиқа садоси остида рақсга тушиб, чўнтак ёритгичларини кўтариб, она юртига муҳаббатини изҳор қилди.

Сўнгги фонар учирилганда ёмғир томчилай бошлади. Шунга қарамай ёритгичлар Шимкент осмони ҳавосида анча вақтгача сузиб юрди. Чақаётган чақмоқ ҳам худди байрам дастурига киритилгандай вақти-вақти билан шаҳарни ёритиб турди.

– Бундай байрамлар мунтазам ўтказилиб туришини истардим, – деди тадбир иштирокчиси, Маданият ходими Салтанат Маралова.

– Гулларга бурканган Шимкентимизнинг миллионли шаҳарга айлангани қалбимизни завқ-шавққа тўлдирмоқда, – деди яна бир иштирокчи Азиз Умаров, – мана фаровон кунлар саодати, гуллар ҳидидан ёшларимизда бунёдкорлик иштиёқи ортмоқда. Бундай шодиёналар кўп бўлсин.

Таъкидлаш жоизки, бу флешмоб эко-акцияга уланиб кетди. Тадбир сўнггида иштирокчилар шаҳарни ахлатдан тозалашга киришиб кетишди.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-06-12, 11:56
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.