26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанубликлар Элбошидан миннатдор

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирокида Мақ­таарал тумани Атакент кентида янги туманлар тузилиши муносабати билан “Элбошининг Фармони – минтақа фа­­­ровонлиги” номли тантанали тадбир уюштирилди. Ун­­­да вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев, “Нұр Отан” пар­тияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Н. Жўлдасов, вилоят маслаҳати депутатлари ва жамоат арбоблари, зиёли қавм вакиллари иштирок этишди.

Тумандаги “Алпомиш ботир” марказий ўйингоҳида ўтган тад­бир минтақа тарихига доир театр­лаштирилган саҳна кўри­­ниши билан бошланди. Дастлаб сўзга чиққан минтақа раҳбари тарихий воқеа мо­ҳиятига тўх­талиб, маҳаллий аҳолини таб­риклади.

– Элбошининг Мақтааралга оид Фармонини Жануб аҳли мамнунлик билан қабул қилди. Аҳолиси зич жойлашган туманни Мақтаарал ҳамда Же­тисайга аж­ратиб берган Пре­­­­­­­­­­зидентимизга алоҳида мин­нат­­­дорчилик билди­рамиз. Мир­­­­­­­зачўл қутлуғ ҳамда му­қад­­дас ҳудудлардан. Ушбу ман­­­­­зилда меҳнат қилган 35 на­­фар ҳамюртимизга собиқ Ит­тифоқнинг энг юксак мукофоти Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони бежиз берилмаган. Шунинг учун Мирзачўл мардлик ва жасоратнинг муқаддас ма­кони десак, айни муддао бў­­лади. Барчангизни Жанубий Қозоғистон вилояти учун муҳим ҳамда қувончли воқеа билан табриклайман! – деди вилоят ҳокими.

Таъкидлаш жоиз, энди ян­­­­­­ги ту­зилма бўйича Жетисай туманининг майдони – 104428 гектар, аҳолиси сони –172 903, тар­ки­бида 13та қишлоқ округи ва 113та аҳоли манзили мавжуд. Маркази – Жетисай шаҳри. 

Мақтаарал туманининг ҳуду­ди 80970 гектарни ташкил этса, аҳолиси сони – 131781 одам. Туманда 11 қишлоқ округи ва  69 аҳоли манзили мавжуд. Маркази – Мир­закент кенти.

Шунингдек, минтақа раҳ­­­­­бари тантанали тадбирда ту­маннинг иж­ти­­моий-иқтисодий риво­жига ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқароларни тақ­дирлади. 

Тан­тана концерт дастурига уланиб кетди.

М. УСМОНОВА, 2018-06-12, 12:10
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.