26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Астана” хиёбони қучоқ очди

Шимкент шаҳрида “Астананинг 20 йиллигига – 20 иншоот” акцияси доирасида “Астана” кичик тумани ва “Астана” хиёбони очилди.

Вилоят маъмурий-тадбиркорлик маркази ҳудудида жойлашган ушбу кичик тумандан шаҳарликларга янги уйлар топшириш тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ва шаҳар ҳокими Нурлан Сауранбаев барчани қувончли лаҳзалар билан қутлади.

– Шимкент – элимизда Астана ва Алмати шаҳарларидан кейинги энг йирик шаҳар. Бугун шаҳар чиройига янада кўрк қўшадиган “Астана” хиёбони халқимиз эзгулигига хизмат қилади. Шунингдек, пойтахт юбилейи арафасида шаҳарликларга янги квартира калитини топширяпмиз. Ушбу муваффақиятларга эришишимиз мустақиллик ва Элбошимизнинг доно сиёсати туфайлидир. Барчага соғлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман!, – деди Жансейит Қансейитули.

“Нурли ер” дастури доирасида қад ростлаган бу уйлар ижтимоий кам таъминланган оилалар, етимлар ҳамда уй навбатида турган фуқароларга берилди. Бугунги кунда 90 минг квадрат метр майдонда 27та уй қурилмоқда. Энди бу кичик туман “Астана” деб номланади.

Майдони бир гектардан зиёд хиёбонга эса чинор, қайин дарахтлари ҳамда турли-туман гул кўчатлари ўтқазилиб, ўриндиқлар ўрнатилган. Келгусида шаҳарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этаверади.

М. УСМОНОВА, 2018-06-19, 11:14
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.