26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкент – республика аҳамиятига эга шаҳар бўлди

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев “Қозоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғрисида” Фармонини кўпчилик олдида имзолади, деб хабар беради Kazpravda.kz.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг ахборотига кўра, Президент, Фармонни ошкора имзолаш маросимидаги нутқида, Шимкентнинг Астана ва Алмати билан бир қаторда Қозоғистондаги  бир миллиондан зиёд аҳолига эга шаҳарлар қаторига кирганини таъкидлади.

– “Қозоғистон Республикасининг  маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” Қонунининг 3-модда 1-бандига мувофиқ бугун мен имзолаётган Фармон Шимкентга республика аҳамиятига эга шаҳар мақомини беради. Бу маъмурий бирлик мамлакатимизнинг ўн еттинчи минтақаси ҳисобланади. Вилоят маркази  Туркистон шаҳри бўлади, у асрлар мобайнида Қозоқ хонлиги ва бутун туркий олам сиёсий ва маънавий ҳаётининг юраги бўлиб келган, – деди Қозоғистон Президенти.

Нурсултан Назарбаев таъкидлаганидек, янгидан ташкил этилган Туркистон вилояти янги маъмурий вазифаларни сифатли амалга ошириш учун барча имкониятларга эга, қабул қилинаётган қарор эса муҳим тарихий аҳамият касб этади.

– Шимкент нафақат мамлакатимизнинг, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг сармоялари, технологиялари ва интеллектуал захираларини янги тортиш марказига айланади. Бунинг учун барча шароитлар ва зарур салоҳият мавжуд, – таъкидлади Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти, Шимкентнинг республика мақомига эга бўлиши унинг олға муваффақиятли ҳаракатланишига кўмаклашади ва шаҳар олдида янги ажойиб истиқболлар очиб беради, деб ишонч билдирди.

– Ушбу қадам шаҳарнинг  мутаносиб равишда  ижтимоий-иқтисодий ривожланиши  ва бутун минтақа аҳолиси турмуш сифатининг изчил оширилишига барқарор туртки беради, – деди Нурсултан Назарбаев.

Имзолаш маросими якунида Давлат раҳбари Президент Маъмуриятига, Ҳукумат ва вилоят ҳокимлигига Фармонни жадал ва сифатли амалга ошириш, маҳаллий давлат идоралари ҳамда ташкилотларининг узлуксиз ва самарали фаолиятини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

, 2018-06-21, 10:59
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.