26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Келин бизники, қиз бировники

Аллоҳ берган фарзандлар – ўғил-қизларни яхши ниятлар билан тарбиялаб, ўстиряпмиз. Балоғатга етганда қизни турмушга берамиз, ўғилни уйлантирамиз. Ҳаётда турли муаммолар бўлиб туради. Қиз бир неча фарзандли бўлиб, шу борган ерининг оқимига тушиб кетиши учун вақт керак бўлади. Сабр-тоқатли, ширинсўз, кераксиз сўзга кар, нокерак нарсага кўр бўлиши зарур. Булар қизимизнинг келин бўлиб тушган уйининг удумига тушиб кетиши учун даркор. Бу тарбия қиз болага ўзининг туғилиб ўсган уйида берилади. Қизимиз турмуш қуриб, ўз оиласи билан яшамоқда. Вақти-вақти билан ота-онасини кўргани келади. Шунда ота-она қизидан ҳол-аҳвол сўрагач, унга панд-насиҳат қилиши ҳеч қачон ортиқлик бўлмайди. Яъни, болам, қайнотанг, қайнонанг ҳам тушунган одамлар, уларнинг айтганини икки қилма, шуларнинг дуосини ол, шунда сен ўсиб-унасан, яхши келин бўласан, дилозор бўлма дейиши керак. Бу сўзлар қизимизга айтиладиган гаплар. Фарзандимиз келажагига замин яратадиган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган иборалардир. 

Энди, мана шу тарбияни келинимиз мисолида кўрайлик. Худо берган ўғиллар бор. Келин кўриш ҳар бир инсоннинг орзуси. Ичимизда ният қиламиз, яхши жойдан келин ато эт, парвардигор, имонли, фаросатли, қўл-оёғи чаққон инсофли бўлсин, дея. 

Келиннинг яхши бўлиши кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Бировнинг авайлаб-асраб эъзозлаган қизини келин қилиб олдик. Бир уйдан иккинчисига келин бўлиб тушишнинг ўзига яраша қийинчиликлари мавжуд. Уларни йўқотадиган, юмшатадиган биз ўзимиз, яъни, қайнота-қайнона. Кўпроқ қайнонага боғлиқ. Баъзан, ўғлимиз ҳам хатога йўл қўяди. Унга ҳам келинга сездирмай танбеҳ бериб қўйиш керак. Бундан мақсад – янги оилани яхши сўз билан тўғри йўлга солмоқ. Келиндан ҳам камчилик, хато ўтади, бу хатони жуда катта фожеага айлантиримасдан яхши сўз билан ҳал этиш мақсадга мувофиқдир. Бундай йўл тутиш донолик ҳисобланади. Халқимизда шундай сўз бор, келин ўзингники, қиз бировники. Келин оиламиз аъзоси. Шунинг учун арзимас нарсаларни рўкач қилиб, унга озор бериш ярамайди. Айрим оилаларда келинга отасининг камчиликларини айтиб, ранжитади. Бу мутлақо нотўғри. Ахир шу келин ва ўғлингиздан дунёга келган набираларни суйиб-эркалатиб ўтирибсизку. Набиралар ҳурмати, келиннинг майда-чуйда хатосини кечириш даркор. Келин сиздан танбеҳ эшитаман, деб турган пайтда сиз ётиғи билан тушунтириб, маслаҳат берсангиз келин сизга ҳурмат ва меҳр билан қарайди. Бундай муносабат келин тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Бу билан ёш оиланинг мустаҳкамланишига замин яратамиз. Яхши сўзга илон инидан, ёмон сўзга мусулмон динидан чиқади, деб бежиз айтилмаган. Билиб-билмай гапириб мусулмонларни диндан чиқариб қўймайлик. Аллоҳим бизларни шундан асрасин!

Абдужаббор АҲМЕДОВ. Кўлкент қишлоғи, 2018-06-23, 21:22
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.