26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Истеъдод ва маҳорат улуғланган кун

Туркистон вилояти Тўлебий туманида 28 июнь – Алоқа ва ахборот ходимларининг касбий байрами нишонланди. Тантанали тадбирда биринчи бўлиб сўз олган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ОАВ соҳаси ходимларини байрам билан қутлади.

– Оммавий ахборот воситалари – халқ ва ҳокимлик ўртасидаги олтин кўприк. Сиз Президентимизнинг илғор ғоялари теварагига жамиятни жипслаштиришга катта ҳисса қўшиб келяпсиз. Демак, ҳар қандай ахборот воситасининг сўзи – жамоат фикрини шакллантиришнинг негизи. Муносиб меҳнатингиз шарафланиб, келгуси мақсадларга етиш йўлида муваффақиятлар ёр бўлсин!, – деди Жансейит Қансейитули.

Шунингдек, вилоят раҳбари ОАВ соҳасига меҳнати сингган фахрийларни “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали, энг яхши журналистларни Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар билан тақдирлади. 

 Жорий йил вилоятдаги анъанавий “Энг яхши телеканал” номинацияси – “Ontustik” ҳамда “Айғақ” телеканалларига насиб этди. “Энг яхши нашр” номинацияси – “Рейтинг” газетасига буюрди.“Олтин микрофон” номинациясига Ардақ Жақсилиқова, “Олтин қалам” мукофотига Айдар Қулжанов муносиб деб топилди. “Энг яхши туман, шаҳар нашрлари” номинациясини Тулкибош туманининг “Шамчироқ” газетаси қўлга киритди.

Байрам тантанасида барча қалам соҳибларига вилоят маслаҳати, “Нұр Отан” партияси ТВ филиали, ҚР Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги Туркистон вилоят департаментининг Ташаккурномалари ва совғалари, ҚР Журналистлар уюшмаси вилоят филиалининг махсус мукофотлари топширилди. Байрам сўнгги концерт дастурига уланиб кетди.

P.S. Байрам тадбирида бош муҳаррир Алишер Сотволдиев шаҳар “Нұр Отан” партияси, газетамиз мухбирлари – Мухтабар Қаноат қизига вилоят ҳокими, Хуршид Қўчқоровга вилоят маслаҳати Ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғаси насиб этса, Дилбар Зиёматова Собиржон Юсуфалиев номидаги мукофотга сазовор бўлди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-06-30, 17:19
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.