26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Чемпионлик камарлари – Президентга совға

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев касбий боксдан жаҳон чемпиони Геннадий Головкинни қабул қилди

Учрашувда Президент WBC, WBA (Super), IBO ва IBF тоифалари бўйича боксдан жаҳон чемпиони Геннадий Головкинга миннатдорчилик билдириб, қозоғистонликлар унинг касбий спортдаги ёрқин муваффақиятлари билан фахрланишини айтди.

– Ватандошларимиз сенинг яккама-якка олишувингни диққат биланназорат қилиб боришади. Сен доимо Қозоғистонни шарафлаб, ўз она-юртингни ҳеч қачон унутмай, барча мамлакатларда уни кўкка кўтариб юрасан. Биз сен билан фахрланамиз. Сентябрда сени ўта муҳим яккама-якка жанг кутмоқда. Барча қозоғистонликлар номидан сенга омад тилайман, – деди Қозоғистон Президенти.

Нурсултан Назарбаев Геннадий Головкиннинг Қозоғистон спортини оммалаштиришда ва элимизнинг халқаро нуфузини оширишдаги ролини таъкидлаб ўтди.

Г. Головкин шахсан қўллов кўрсатаётгани ва Қозоғистон бокс мактабини ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани учун Н. Назарбаевга миннатдорчилик билдирди.

– Мен бундан буён ҳам элимизни халқаро ареналарда танитиш учун бор куч-ғайратимни сарфлайман. Агар ҳаммаси ўйлаганимдай бўлса, Қозоғистонда якка кураш ўтказиш режамиз ҳам бор. Халқимиз мана шундай қизиқарли ўйинларни томоша қилишга муносиб, деб ҳисоблайман. Аҳамияти зўр бундай яккакурашни барчанинг кўргиси келади, менимча, – деди Г. Головкин.

Шунингдек, боксчи Қозоғистон Президентига WBC, WBA (Super), IBO ва IBF тоифалари бўйича касбий боксчилардан ютиб олган чемпионлик камарларини совға қилди. 

Учрашув ниҳоясида Н. Назарбаев Г. Головкинни “Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев” ордени билан мукофотлади. 

akorda.kz, 2018-06-30, 17:28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.