26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Днепродзержинск шаҳрида бирга ўқиганмиз

Мен 1940 йили Арис шаҳрида дунёга келдим. 1958 йили Қозоғистонда қора металлургия соҳасини тараққий эттириш бўйича мурожаатнома қабуллангач, Украинадаги Днепродзержинск шаҳрига етмиш нафар йигит-қиз зарбдор комсомол йўналиши бўйича ўқишга отландик. У ерда машғулотлар рус тилида юритилиб, бизлар учун ўқиш осон кечмади. Орамизда рус тилини мукаммал биладиганлар қаторида Нурсултан Назарбаев бор эди. У барчамизга кўп ёрдам берди, фақат рус тилини эмас, олис мусофир юртда ўзини қандай тутиш, муомала одоби каби жиҳатларни тушунтирди. Қисқаси, у етакчи сифатида ўз хислатларини намойиш эта олди. 

Орадан икки ой ўтиб, орамиздаги ҳамроҳ тенгқурларимиз «Уйни соғиндик, кетамиз»га тушиб қолишди. Биз қанча ялиниб ёлвормайлик кўнишмади. Ниҳоят ҳалиги икковини эргаштириб, Нурсултанга мурожаат этдик. Н. Назарбаев ўқишни ташлаб, уйга борганда, эл-юртга ким деган одам бўламиз, ор-номус қайда, деб сўрашса, қандай жавоб берамиз, каби танбеҳларни айтиб, улар қолишга кўндирди. 

Барчамиз ўқишни тамомлаб, ишлаб чиқаришга киришдик. Орамиздаги дўстона алоқа узилгани йўқ. Мен темирйўл соҳасида меҳнат қилдим. 1990 йили Қозоғистон Компартиясининг ўн еттинчи съездида делегат сифатида иштирок этдим. Танаффус пайтида делегатлар билан суҳбатлашиб туриб, менга кўзи тушган Н. Назарбаев «Ўртоқ Каримов, аҳвол қандай» деб саломлашганида ҳаяжонланганим рост. Сабаби, иккаламиз Темиртов шаҳрида 30 йил муқаддам учрашган эдик-да. Зийраклик, хотира қобилияти, донолик ва топқирлик каби фазилатлар ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Элбошимиз Н. Назарбаев Украинада бирга ўқиган курсдош дўстларини унутмай, 2003 йили Шимкентда, 2008 йили Темиртовда, 2013 йили Астанадаги Ақўрдада учраштирди. 

Давлат раҳбари сифатида биздан, қандай тилакларингиз бор, деб сўраганида мен Туркистон темирйўл вокзали биносини капитал таъмирлаш ҳамда Туркистон – Шимкент йўналишида замонавий поезд қатновини йўлга қўйишни таклиф қилдим. Шахсий эмас, кўпчиликка алоқадор масала бўлгани учун ҳар иккаласи амалда ўз ечимини топди. 

Нурсултан Абишули Назарбаевга мустаҳкам саломатлик, омад, саодат ёр бўлсин! 

Асетулла КАРИМОВ, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, 2018-07-05, 11:06
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.