26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Биз бахтли элмиз

Қозоқ давлатчилиги ташкил топган даврдан бери элни доно ва ақлли шахслар бошқарган. Хонлар ўз даврида  тарқоқ халқни бир байроқ остида бирлаштиришни орзу қилишган. Ота-боболаримизнинг бу азалий орзуси том маънода мустақиллик йилларида тўлиқ амалга ошди, десак, муболаға бўлмас. Бунда сўзсиз, Миллат етакчиси, Тўнғич Президентимиз Нурсултан Назарбаевнинг хизматлари беқиёсдир.

Камина кўп йиллар  маориф соҳасида фаолият кўрсатдим, кейинчалик  ижро идораларида  нуфузли лавозимларда хизмат қилдим. Демоқчиманки, умрим мобайнида  ёшлар тарбияси борасида озми-кўпми тажриба тўпладим, юрт кезиб, яхши-ёмонни ажрата оладиган бўлдим. Шуни ишонч билан айта оламанки, ҳозирги кунда дунёда Элбошимиздек оқилу, доно, донишманд инсон йўқ. Бу сўзларни кимларгадир яхши кўриниш ёхуд олқиш олиш учун эмас, чин кўнгилдан айтаяпман. 

Мустақилликнинг дастлабки оғир даврларини бир эслайлик. Айримлар эртанги кунимизга ишончсизлик билан қарашарди. Давлат раҳбарининг оқилона ва узоқни кўзловчи, истиқболли сиёсати туфайли элимиз тарихан қисқа фурсат мобайнида тараққий этган давлатлар қаторидан жой олди. 

Таъкидлаш жоиз­ки, мамлакатимиз обрўсини оламга ёяа­диган турли миллатлараро, конфессиялараро халқаро учрашувлар ўтказилаяпти, энг муҳими, турли этнос­лар ҳамжиҳатлигини сақлаб, уларнинг тили, маданияти ва санъатини тараққий эттиришни бош мақсад қилиб қўйган Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил топди. Н. Назарбаевнинг азалий мақсади турли этнослар тотувлигини таъминлаб, ёшларга тўлақонли таълим-тарбия бериш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, пировардида халқ­нинг турмуш шароитини яхшилаш, қола­верса, жаҳон ҳамжамиятида муста­қил Қозоғистоннинг обрў-эътиборини орт­тириш эди. 

Унга эришиш учун кўп машаққат че­киш кераклигини ҳам яхши биларди. Ва бунга эришишнинг йўлини ёзган ҳар бир Мактуб ва мақоласида батафсил баён қилди. Унда ҳар бир қозоғистонлик моддий жиҳатдан бой бўлиши баро­барида маънавий баркамолликка эри­шиши, бунинг учун киндик қони томган заминни севиши, ардоқлаши, ота-боболар қолдирган бой маданий меросни кўз қорачиғидай сақлаши зарурлиги жиддий уқтирилган. 

Ўзим Элбошимиз билан тўрт маротаба учрашишга муяссар бўлдим. Прези­дентимиз глобал масалалар билан нечоғлик банд бўлишига қарамай, оддий халқ билан самимий, дилдан суҳбат қура олади. Унинг камтарин, хушфеъл инсон эканига шахсан гувоҳман. 

Жорий йилнинг Қозоғистонда Ўзбе­кистон йили, деб эълон қилиниши ўзбек этноси вакили сифатида мени ҳам беҳад қувонтирди. Чунки бу икки халқ аслида бир отанинг фарзандларидир. Сўзи ҳам, дили ҳам, тақдири ҳам туташ. Бозорию, мозори бир халқлар азалдан бир-бирларини эъзозлаган, қадр тутган. Бунга буюк қозоқ адиби Са­бит Муқанов билан оташин ўзбек шоири Ғафур Ғуломнинг дўстлиги яққол мисолдир. Икки қардош давлат орасида чегаралар очилгач, ўзаро борди-келди янги босқичга кўтарилди. Май ойида юртимизга Ўзбек миллий драма театри жамоасининг ташриф буюрди. Келаси йил эса Ўзбекистонда Қозоғистон йили, нишонланади. Демак, ўзаро дўстона мулоқотларимиз бардавом бўлиши аниқ!

  Мавриди келганда яна бир масалани тилга олмоқчиман. Давлат раҳбари доно ва узоқни кўзловчи сиёсатчи сифатида жаҳонда юз бераётган халқаро вазиятни ҳам диққат билан кузатиб бор­моқда. Маълумки, Сурияда кўпдан бери фуқаролар уруши давом этмоқда. Н. Назарбаевнинг бу можарони тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида Россия Федерацияси Президенти В. Путин билан мулоқот қилгани ҳам унинг жаҳонда тинчликни сақлаш учун қанчалик жон куйдираётганини далиллайди.  

Бир сўз билан айтганда, биз бахтли халқмиз. Зеро, тақдир бизга Нурсултан Абишули Назарбаевдай доно, оташқалб Элбошини муносиб кўрди. Эндиги мақсад Давлат раҳбарининг ҳар бир ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлаш ва ҳар кимнинг ўз вазифасига ҳалол ёндашишидир.

Каримжон ЮСВАЛИЕВ, Сайрам туманининг фахрий фуқароси, Қозоғистон халқ таълими аълочиси, 2018-07-05, 12:09
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.